26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – муҳим масала

Вилоят ҳокимлигида мактабларда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган мажлис ўтди.

Унда прокуратура, полиция департаменти, санитария-эпидемиология назорати департаменти ва бошқармалар раҳбарлари иштирок этди. Мажлисда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди мактабларда хавфсиз муҳитни шакллантириш йўналишидаги ишларни янада кучайтиришни топширди.

– Мутасадди бошқармалар ва департаментлар болаларнинг хавфсизлигини таъминлашга эътиборни кучайтириб, мактаб олдидаги йўлларга йўл белгилари, назорат камералари, сунъий тўсиқлар, пиёдалар йўлаги, светофорлар ва бошқа мосламаларни ўрнатишни жорий йилда тугатиши зарур. Мактабларнинг панжаралари ва назорат тизими талабга мувофиқлаштирилиши, огоҳлантириш ускуналари, айланма ғов ўрнатиш, кузатувчи билан таъминлаш ва бошқа масалалар юзасидан режа тасдиқлансин. Бу ишлар ҳокимлик томонидан қўллаб-қувватланади, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Динислам Бўлатханулининг айтишича, вилоятдаги 1000та мактабда 515 мингга яқин ўқувчи, 52та коллежда 37 минг нафарга яқин талаба ўқийди. 1364та болалар боғчасида эса 151 минг кичкинтой тарбияланмоқда.

Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг “Мактабгача ва ўрта таълим муассасаларини видеокузатув тизими билан 100 фоиз таъминлаш” топшириғига мувофиқ, вилоятдаги мактаб ва болалар боғчалари видеокузатув ускуналари билан 100 фоиз таъминланган. Лекин уларнинг 3328таси эскирган. Айланма ғов ўрнатиш ва огоҳлантириш тизими билан таъминлаш, ҳожатхоналарни талабга мослаштиришни молиялаштириш юзасидан мажлисда тавсиялар берилган.

Мажлисда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шароитлар яратиш, руҳий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Туркистон вилоятида болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Гулжан Вероцкая болалар ҳуқуқларига оид масалаларга тўхталиб, уларни ҳал этиш юзасидан тавсиялар берди.

– Мактаб руҳшунослари режага мувофиқ, руҳиятга оид тадбирлар ўтказмоқда, лекин шунга қарамай, жиддий вазият юзага келганда, улар ёрдам бера олмайди. Руҳшунослик соҳасида қўлланмаларнинг етишмаслиги сабабли, кимга қандай ёрдам кўрсатиш тўғрисида аниқ йўриқномалар йўқ. Вилоятимиз болалар сони бўйича мамлакатимизда етакчи бўлганлиги боис, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади – деди у.

Минтақа раҳбари тавсия қилинган лойиҳалар бўйича иш юритишни топширди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-03-04, 03:50 8009
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.