26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чеваралар юртида тантана

Мирпўлат Мирзо номидаги халқаро ижодкорлар иттифоқининг бир гуруҳ аъзолари, яъни олти нафар ижодкор бобомиз Юсуф Сарёмийнинг чеваралари истиқомат қиладиган Тошкент вилоят, Оққўрғон туманига сафар уюштиришди. У ерда шоир бобомизнинг таваллудига 182 йил тўлиши муносабати билан тантана уюштирилиши режалаштирилган эди. Аллома Юсуф Сарёмийнинг 170, 175 йиллик юбилейлари муносиб нишонланган, пандемия туфайли 180 йиллигини тўйлаш насиб қилмаган эди. “Оққўрғон овози” туман газетаси бош муҳаррири, Юсуф Сарёмийнинг чевараси Абдулла Мадиевнинг таклифига биноан навбатдаги тадбир Ўзбекистонда уюштирилиши даркор эди.
Икки давлат орасидаги божхона бекатида ҳеч бир муаммо бўлгани йўқ.
Тадбирдан бир кун аввал Оққўрғонга етиб борган қозоғистонлик ижодкорларни Абдулла Мадиевнинг хонадонида муносиб кутиб олишди. Туман марказидаги диққатга сазовор жойларни томоша қилган ижодкорлар эртасига тадбир ўтадиган Маданият уйида жам бўлишди. Маданият уйи директори Раҳматилла Қўзиев, бош режиссёр Дониёр Турсунбоевлар тадбирда биз томонимиздан ўқиладиган шеър, ижро этиладиган қўшиқлар билан танишиб, йўл-йўриқлар кўрсатишди.
Шундан сўнг, ижодкорлар тарихий-ўлкашунослик музейида бўлиб, катта таассурот олишди. 1932 йилда ташкил қилинган Оққўрғон тумани марказидаги муҳташам бинолар, равон йўллар, савдо шоҳобчалари киши кўзини қувнатади.
Тадбир ўтадиган куни Маданият уйи меҳмонларга тўлиб кетди. Тадбирни Оққўрғон тумани ҳокими Алишер Каримжонов кириш сўзи билан очди. Дастлабки сўз қозоғистонлик ижодкорларга берилди. Уларни фахрий журналист Ҳавазмат Қўчқоров таништиргач, шоира Соҳиба Ҳайитметова Туркистон вилоятидаги Лузумий номли ижодий уюшма раиси Ғуломжон Қўрғонбоевнинг Юсуф Сарёмийга бағишланган шеърини ўқиб берди. Саодат Раҳимова эса Юсуф Сарёмий ғазалларини қўшиққа айлантириб, ижро этди. Ҳавазмат Қўчқоров Президент Шавкат Мирзиёевнинг китоб мутолаасига бағишланган лойиҳасидан мамнунлигини айтиб, китоб ўқиётганларга машина совға қилинаётганини олқишлади.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон халқ шоири, сенатор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари Маҳмуд Тоирнинг маърузаси, аллома-шиор ҳақидаги илиқ фикрлари томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. Тадбирда, айниқса Юсуф Сарёмий ғазалларининг ўқилиши, бизни руҳлантириб юборди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шу куни Абдулла Мадиевнинг “Бундай гўзал Ватан яна қайда бор” китобининг тақдимоти ҳам ўтди. Саҳнада “Сайрам бу” шеърини ўқигач, Маҳмуд Тоир унга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг гувоҳномасини топширди. Қозоғистондан келган ижодкорларга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, уларга фахрий ёрлиқлар берилиб, китоблар совға қилинди, кифтларига тўнлар ёпилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2022-05-26, 03:53 3412
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.