26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Ипак йўлидаги сайёҳлик”

“Ўзекспомарказ” павильонида “Ипак йўли туризми” – 2022-27- Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтди. 

Унда Қозоғистондан ташқари Франция, Япония, Малайзия, Корея каби жаҳоннинг 15 давлатидан 76та ташкилот иштирок этди. Анжуманга туризм соҳасидаги таниқли мутахассислар, жумладан, Ўзбекистон сайёҳлик брендининг хориждаги элчилари, Марказий Осиё давлатлари ҳамжамиятлари ва Россия сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, PR  мутахассислари таклиф этилди.

Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасини ўтказишдан кўзланган мақсад – минтақанинг туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш ва сайёҳлик соҳасида халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтириш эди. Шунингдек, муштарак саъй-ҳаракатларни бирлаштирган Марказий Осиё туризми соҳасидаги энг ёрқин халқаро тадбирлардан бири доирасида 15 мингдан зиёд музокаралар ўтказилди. МДҲ ва Европа давлатларидан 12 мингдан зиёд меҳмон рўйхатга олинди.

Тарихда илк бор етакчи халқаро экспертлар иштирокида форум ва сессиялар, миллий ошпазларнинг маҳорат сабоқлари, мамлакатимиз маданий меросини акс эттирувчи ўзбек ҳунармандларининг кўргазмаси, маҳаллий ва халқаро дизайнерлар иштирокида миллий либослар намойиши ўтказилди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-03, 02:15 1286
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.