26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оила тинч – юрт тинч

Мустақиллик байрами арафасида ўзбек драма театрида “О, муҳаббат” (“Пай-пай, жас жұбайлар-ай») комедия тақдимоти ўтди. Янги премьерани режиссёр Қуандиқ Қасимов саҳналаштирди.

Томоша зали зиёлилар, шаҳар фахрийлар уюшмасининг фахрийлари, шаҳарликлар ва меҳмонлар билан тўлди.

Спектаклни саҳнага олиб чиқишдан мақсад – оилавий қадриятларни тарғиб қилиш. “О, муҳаббат!” премьерасида ёш оилаларнинг ўзаро муносабатлари, ҳаётда учрайдиган севги-муҳаббат ҳикоялари ўз аксини топган.

Янгидан оила қурган уч жуфтлик – уч хил тақдирни саҳнага олиб чиқди. Бош қаҳрамон Зауреш (Дилдора Холметова)нинг бошидан ўтказган воқеалари, унинг дардини тинглаб, ёрдам беришга шошилган Ғазиза (Клара Шодибекова), Бону (Васила Абдураҳмонова)ларнинг хатти-ҳаракатларидан залдаги томошабинлар дилдан кулдилар. Шунингдек, Қасим (Жавлон Саидов), Багратион (Рустамхон Сайидхўжаев), Есет (Улуғбек Носиров), Бекзат (Зокиржон Шайловов) ва Лиза (Дилдора Раҳмоншиқова)нинг ижроси ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Бугунги кунда жамиятнинг дардига айланган ёш оила соҳибларининг ҳаётда учраб турадиган ноўрин рашк, бесабаб айбловлар туфайли ажрашиб, оилаларнинг барбод бўлиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Кулгули саҳна асари остида чин ҳақиқат, муқаддас қўрғон – оила шаънини асраш каби тушунчалар акс этган.

М. УСМОНОВА, 2024-12-23, 23:11 212
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.