26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Навоий замон ва халқларни бирлаштирган буюк шахс

ҚХАнинг 30 йиллиги доирасида Қазиғурт туманининг Турбат қишлоғида ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 584 йиллигига бағишлаб “Навоий – замон ва халқларни бирлаштирган буюк шахс” мавзуида адабий кеча ўтди.

Тадбир ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти, Ўзбекистон Республикаси “Ватандошлар” жамоат жамғармаси, Шимкент шаҳар ва Қазиғурт туман ўзбек этномаданият бирлашмалари шафелигида уюштирилди.

Адабий тадбирда ўзбекистонлик олим, ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар, зиёлилар қатнашди.

Алишер Навоий – туркий тилни илм ва таълим, мумтоз адабиёт ва санъат тилига айлантириш пойдеворини қалаган, тарихий-маънавий бурилиш қилган буюк шахсдир.

Тадбирда иштирок этган Қазиғурт тумани ҳокими ўринбосари Мадияр Ўразалиев: – Мамлакатимиз кўп этносли эканлиги барчага маълум. Шу боис, биз учун тотувлик, бирлик улкан аҳамият касб этади, дея барча этнос вакилларини ягона байроқ остида тинч-тотув умргузаронлик қилиши барчамизнинг дўстлик ва бирликни қадрлашимиз туфайли эканлигини таъкидлади ва ўзбекистонлик меҳмонлар ва Ассамблея аъзоларига миннатдорчилик билдирди.

Бирликни мадҳ этган тадбирда “Ватандошлар” жамоат жамғармаси бошқаруви раиси Одилжон Сатторов, Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Нурсултан Сейтжанов, “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, вилоят ЎМБ раиси Баҳодир Ирисметовлар тадбирнинг мақсади – қардош халқлар орасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантириш эканлигига урғу беришди. Шунингдек, маданий ва адабий кечалар, тадбирлар уюштириш орқали қозоқ ва ўзбек тили, маданияти ва анъаналари ривожини таъминлаш эканлигини таъкидлашди.

Тадбир давомида делегация таркибидаги хонандалар санъатларини намойиш этишди. Улар, шунингдек, Турбат қишлоғидаги мактаб, маданият масканларига китоб, ўзбек миллий мусиқа асбоблари тақдим этишди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-02-15, 02:09 266
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.