26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Олтин дўмбира»: ғолиблар аниқланди

Туркистон шаҳрида халқ устози Ахмет Байтурсинули таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан республика шоирларининг “Олтин дўмбира” оқинлар айтишуви ниҳоясига етди.

Икки кун давом этган тадбир “AMANAT” партияси шафелигида, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкилотчилигида ўтди.

“Конгресс холл” кўп тармоқли мажмуасида ўтган айтишувни Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутати, шоир Аманжўл Алтаев олиб борди.

Оқинлар ижодини атоқли санъаткор, Қозоғистон ва СССР халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Асанали Асимов бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолади. 

Ҳакамлар қарорига кўра, Туркистон вилоятида ўтказилган танловда асли туркистонлик Еркебулан Қайназаров “Олтин дўмбира” ғолиби бўлди. Унга “Олтин дўмбира” ва 3 млн. тенге мукофот топширилди. 

Таниқли оқин Рустем Қайиртайули 1-ўрин (2 миллион тенге)ни, Биржан Байтуов ва Шуғайип Сезимхан 2-ўрин(1 миллион тенге)ни, Талгат Миқи ва Хазрет Бердихан ҳамда Мўлдир Айтбай 3-ўрин (750 минг)ни эгаллади. 500 000 тенгелик махсус соврин Нурлан Есенқулов, Арғинбек Калбаев ва Қалижан Билдашевга топширилди. Бошқа иштирокчи шоирларга 300 000 тенгедан рағбатлантириш мукофоти топширилди. 

Таъкидлаш жоизки, “Олтин дўмбира” республика айтишуви 2012 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили туркистонлик Бекарис Шўйбеков ушбу мусобақада ғолиб бўлган эди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-12-13, 03:11 1156
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.