26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Келин бозори'' 7+1 премьераси – саҳнада

Шимкент шаҳар ўзбек драма театри томошабинлар учун яна бир ажойиб комедияни тақдим этди.

Таниқли ўзбек ҳажвчи- ёзувчиси, масалнавис шоир ва олим Мухтор Худойқулов қаламига мансуб “Келин бозори” ёки 7+1” спектаклини театр режиссёри Жавлон Саидов саҳналаштирган.

Саҳна асарида оилавий қадрият, инсонлар ўртасидаги ҳурмат, меҳр-муҳаббат масалалари талқин этилган. Спектаклда жамиятда оила қуриш истагида бўлганларнинг кўпайгани, бева Мирашир ака (Одилжон Тўғонбоев)га бева қўшниси Саломатхон (Венера Нишонбоева)нинг раҳми келиб, уйлантириш мақсадида бева аёлларни топади. Саломатхон шаҳарликларга сут-қатиқ сотиб, мижозлари орасидан эрга тегадиган беваларни топади. 

У топган бевалардан бири Паризод (Дилдора Холметова)нинг турмушга чиқишдан мақсади Мирашир акани хорижда ишлаб пул топишини истаса, Ойсанам (Савринисо Рўзиматова) шаҳар марказидаги ҳожатхонамда ишлайсан, дея дўқ қилади. Султонбиби (Дилфуза Иброҳимжонова) эса ширк амал – куф-суф қилиб пул топишни, Васила (Васила Абдураҳмонова) раққоса, бўлажак эрига чилдирма чалдириб, тўйларда мўмай даромад топишни, Ҳилола (Зулкарам Тўғонбоева) эр-хотин бир-бирилари билан фақат шеърий мисралар орқали муносабат қилишни истайди. Ҳуринисо (Клара Шодибекова) судья аёл. Минбарга чиқиб, сўзлашга ўрганган бу бераҳм хотин Мирашир аканинг бор мол-мулкини ўз номига расмийлаштириш пайида бўлади. Олти хотиннинг мақсади – Мирашир акадан фойдаланиб, мўмай пул топиш эди. 

Бечора Мирашир ака Саломатхон топган хотинларнинг бирортаси унга қариганда ҳамдард бўлиб, оила қуриш нияти йўқлигига амин бўлди. Асар сўнггида Мирашир ака беваликнинг азобини тортаётган, ҳаёли, меҳнаткаш Салимахонга турмуш қуришни таклиф қилиб, икки бева бахтини топади.

Режиссёр жамиятдаги муаммони ҳазил-мутойиба орқали кўрсатиб, оила чароғбони, фарзандлар ҳомийси, фаровон ва гўзал ҳаётимиз гарови, хонадонларимиз файзи оқила аёл ва унинг беғубор муҳаббати эканлигини таъкидлайди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2022-12-15, 20:17 1261
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.