26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жавонларда чанг босмасин китоблар

Жамият тараққий этиб, рақамли саводхонлик кундан-кунга инсонлар ҳаётида муҳим ўрин эгалламоқда. Ҳар бир даврнинг ўз ютуқлари бўлганидек, бугунги кунни тезкор ахборот, уяли алоқалар, интернет оламисиз тасаввур қилиш қийин. Лекин инсонга берилган табиий ҳиссиёт, бебаҳо бойлик – сўз санъати, маънавият, миллий қадриятлар, кекса авлод вакилларига ҳурмат каби тамойиллар бугунги ижтимоий муҳитда кўп қадрланавермайдигандек, гўё.

Ушбу жараёнларни ҚР Маъориф вазирлиги ҳам эътибордан четда қолдирмай, давлатимизнинг умумий ўрта таълим мактабларида бадиий китоб ўқишни жонлантириш, ёш авлод онгига ватанпарварлик руҳини сингдириш, маънавиятни юксалтириш ва шу ўринда жаҳон ҳамда қозоқ адабиётининг буюк намояндалари асарларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда. 

Қорабулоқ қишлоғидаги 4-сонли мактаб-гимназия устоз-мураббийлари ота-оналар ҳамкорлигида саводхонлик тадбирларини бошлади. 2022-2023 ўқув йилининг биринчи чорагида қизиқарли бошланган китоб мутолаасига доир беллашув янги йил арафасида ниҳоясига етди. 

Албатта, бадиий китоб ўқишдан узоқлаб кетган ҳозирги замон мактаб ўқувчиларини китоб ўқишга қизиқтириш осон эмас. Шунга қарамай, мактабнинг барча устозлари сидқидилдан ҳаракат қилиб, 2-11-синф ўқувчилари орасида саволномалар юритиб, электрон ҳамда қоғоз китобларни топиб, тарғибот-ташвиқот ишларини юритиб, ўқувчиларни ижодий лойиҳа атрофида бирлаштирди. Жами 120 нафар ўқувчи иштирок этган уч босқичли мусобақанинг топшириқлари мактабнинг услубий бирлашмаси томонидан тайёрланди. Яъни, Мухтар Ауезов, Чингиз Айтматов, Сакен Сейфуллин, Александр Беляев, Марк Твен, Ғафур Ғулом, Худойберди Тўхтабоев асарлари, шунингдек, бошланғич синфлар учун халқ оғзаки ижоди ҳамда жаҳон халқ эртакларидан намуналар олинди. 

Қизиқарли давом этган мусобақа ниҳоясида турли ёшдаги 41 нафар ўқувчи уч номинация бўйича ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Расмий кенгашнинг махсус жамғармаси томонидан ўқувчилар рағбатлантирилиб, ғолиблар тақдирланди. 

Каттаю кичикка ибратли тадбирни қўллаб-қувватлаган ота-оналар қўмитаси раиси Б. Ҳалимжонов, васийлик кенгаши раиси Й. Ҳалимжонов ҳамда ҳомий Ш. Сидиғалиевларга мактаб жамоаси номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Ушбу лойиҳа ўқувчилар ўртасида бадиий адабиётга қизиқиш уйғотди ҳамда уларнинг фикрлаш доираси кенгайишига ҳисса қўшганига ишончимиз комил. Келажакда барча билим масканларида маънавиятни ривожлантиришга доир янги ва кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилса, ёш авлодни тарбиялашда инсон салоҳиятини ривожлантириш ҳамда кенг қамровли саводхонликни юксалтириш каби бугунги куннинг долзарб вазифаларига ҳамоҳанг бўларди. 

Улуғбек БОЯЛИЕВ, 4 - сонли мактаб-гимназия директори. Сайрам тумани, 2022-12-27, 20:21 1175
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.