26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замонавийлик – давр талаби

Ўқувчиларнинг фанга қизиқишини орттириш таълим тизимининг долзарб вазифасидир. Ҳозирги кунда ўқитиш жараёнини самарали ташкил этиш ва ўқувчиларнинг билим даражасини холис баҳолашга бўлган эътибор ошмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий ўзгаришлар содир бўлаётган бир даврда таълим жараёни тизимида ижобий ўзгаришлар, янгиликларни амалга ошириш давр талаби. Фан-техника тараққиёти, янги педагогик ва ахборот технологияларининг таълим жараёнига кириб келиши фанларни ўқитиш шаклларини унинг мазмунига мос ҳолда такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, ўқувчилар томонидан ўзлаштириш жараёнини назорат қилиш ҳамда улар эгаллаган билимини баҳолаш жиҳатларини самарали ташкил этишни талаб этади.

Яқинда 7-синфда “Деформация. Эгилувчанлик кучи. Гук қонуни” мавзуида дарс ўтдим. Ўқувчиларни гуруҳларга ажратиб, “Хат йўллаш” усулидан фойдаландим. 

Дарс мобайнида асосий эътиборни ўқувчининг масалани ечишга сарфлаган вақтини назорат қилиш, саволларга ўқувчи томонидан берилган жавобларнинг тўғри ёки нотўғрилигини тез аниқлаш, саволларга жавоб беришда ўқувчининг қўшимча имкониятларига ва ўтилган мавзуларга мурожаатини аниқлашга қаратдим. Бундан ташқари, фан мавзусини яхши ўзлаштирган иқтидорли ўқувчиларга янада мураккаброқ қўшимча топшириқлар бердим.

Зеро, ҳар бир мавзуни ўқувчи ўзлаштирганига ишонч ҳосил қилгачгина самарадорликка эришиш мумкин.      

 

Маҳаммаджон ОДИЛБЕКОВ, Бобур номли мактабнинг физика ўқитувчиси. Сайрам тумани., 2023-01-17, 21:29 1454
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.