26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
КАСБИ КУЛОЛЛАР ЮРТИ

Касби кулоллари билан машҳур. Бу машҳурликка Касби қишлоғида яшовчи Бахтиёр кулолнинг ҳам ҳиссаси катта. Айниқса, мустақиллик йилларида миллий ҳунармандчиликка эътибор ошганлиги кулолчиликни ҳам ривожланишига олиб келди. Уста кулолнинг уйига борганимизда кулолни иш устида учратдик. Етмиш ёшни қоралаган уста – кулол кўза ясаш учун лой тепкилаётган экан. Иш жараёнини кўриб оддийгина лойдан кулолнинг маҳорат билан кўза ясаши кўз ўнгимизда гавдаланди. Салом-аликдан сўнг эллик икки йилдан буён кулолчилик билан шуғулланиб келаётган Бахтиёр Сатторов бизга ўз касби сирлари ҳақида мароқ билан сўзлаб берди. 

Мактабида ўқиб юрган Бахтиёр ўқувчилик пайтидаёқ кулолчилик санъатига меҳр қўйди. У биринчи синфда мактабнинг бошланғич таълим фани ўқитувчиси Бўри опа Ҳамроевадан ўқиш ва ёзиш сирларини пухта ўрганди. Устозлари унинг онгига ҳунар инсон ҳаётида муҳим эканлигини кўп такрорлашарди. Айниқса, тарих фани ўқитувчиси Ҳошим Муртозаев кулолчилик, сопол идиш-товоқларнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақидаги ҳикоялари, кулоллар хонадонларига уюштирилган саёҳатлари бўлажак кулолда катта таассурот қолдирарди. 

- Мен мактабни тугатишим билан кулолчилик билан шуғулландим. Бунга эллик икки йил бўлди. Кулолчилик – санъат. Одам тупроқдан қўли билан мўъжиза яратади. Кулолчиликнинг турлари кўп. Сирланган ва сирланмаган буюмлар ясайдиган кулоллар бор. Мен авваллари сирланган буюмлар ясаганман. Ҳозирги кунда асосан сирланмаган буюмлар ясаймиз - дейди Бахтиёр кулол биз билан суҳбатда. 

 

Ҳақиқатдан ҳам Бахтиёр кулолнинг ясаган буюмлари мўъжизадек. Устахонадаги хум, кўза, офтоба, сут товоқ (чуқур товоқ), гуппи, гултувак, тунгча, тандирларни кўриб завқ оласиз. Кулол ясаган бу буюмлар кишилар эҳтиёжи учун зарур. Айниқса, фермер хўжаликлари ишчиларига ҳамда чўлда ишловчиларга хум, кўза, тунгча асқотади. Сувни муздай сақлайди. Шунинг учун ҳам бу идишлардан сув ичган киши чанқоғи дарров қонади. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва бошқа кўплаб шаҳарлардан айнан Бахтиёр кулол ясаган бундай идишларга эҳтиёжмандлар тез-тез келиб туради. 

Кулолчиликка эътибор қаратилса, замонавий дастгоҳлар ва керакли асбоб-ускуналар олиш учун имтиёзлар берилса, кулолчилик равнақ топади.

Бахтиёр Сатторов бизга аммалари Анбар Сатторова ҳақида ҳам гапириб берди. Дунёга машҳур рассом Анбар момонинг ясаган ўйинчоқлари, ҳуштаклари, бутун дунёга тарқалган. Ҳуллули - бу ҳуштак. Бу ҳуштак бир пайтлар машҳур бўлган. Бундан ташқари отча, лайлакча ва бошқа турли ҳайвонлар кўринишида ясалган, ўзига хос товуш чиқарган ўйинчоқлар жуда кўп сотилган ва ҳамма хонадонларда бўлар экан. Кулолнинг хонадони пештоқига “Бу ерда машҳур рассом Анбар Сатторова яшаган”- деган лавҳа битилган. 

Бахтиёр кулолнинг турмуш ўртоғи Ражабхол Очилова ҳам кулолчилик ҳунарини пухта эгаллаган. У киши ясаган ўйинчоқлар харидоргир бўлиб, булбул хонишини эслатган. Бахтиёр Сатторов турмуш ўртоғи билан тўрт ўғил, олти қизни тарбиялаб вояга етказди. Шулардан иккитаси кулол. Улар тандир ясашади. Набираси Жасур Бахтиёр кулолнинг изидан бориб, эндигина мактабга бораётган бўлса-да кулолчилик илмини пухта эгаллаган. Кўза, гултувак, шўрва пишириш учун кўза каби одамлар эҳтиёжини қондирадиган буюмлар ясашни бобоси Бахтиёр Сатторовдан ихлос билан ўрганаяпти. 

Ўтмиши узоқ-узоқларга бориб тақаладиган кулолчиликдан жозибадор касбни авлодлардан-авлодларга етказадиган Бахтиёр кулол сингари замондошларимиз отамерос қадриятларимиздан келажак авлодлар баҳраманд бўлишида кўприк бўлиб хизмат қилинмоқда. 

Кулолнинг оддий тупроқдан мўъжизалар яратиш санъати шоирларни ҳам иоҳомлантириб келган.Улар кулоллар ҳақида шеъру ғазаллар битишган. 

 

Лазиз Темиров, Касби тумани., 2023-02-09, 23:09 1222
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.