26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда пазандалар фестивали

Вилоят маркази Туркистон шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан «GASTRO FEST TURKISTAN - 2023» фестивали ўтди.

Гастрофестиваль Туркистон шаҳрининг кўзга кўринган тимсолига айланадиган, вилоятдаги кенг кўламли ўзига хос пазандалик тадбири бўлиб, вилоятда умумий овқатланиш саноатини ривожлантириш ва унинг пазандалик тимсолини шакллантиришга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди.

Шаҳарнинг 30га яқин ресторан ва тамаддихоналарида гастрофестиваль доирасида меҳмонларга миллий таомлар, маҳаллий таомлар, ширинликлар ва ичимликлар тавсия қилинди. “Буюк Дашт эли” маркази ҳудудида ўтказилган тадбирда узоқ-яқин мамлакатлар ва бошқа вилоятлардан 10000дан зиёд меҳмонлар иштирок этди.

Фестивалда махсус концерт дастури ташкил этилиб, кун давомида ўйинлар, фаст-фуд танловлари, маҳаллий ошпазларнинг маҳорат сабоқлари, болалар учун кўнгилочар дастурлар намойиш этилди.

Наврўз байрами ва Рамазон ойи арафасида март байрамидан йиғилган маблағ ташкилотчилар томонидан хайрия жамғармасига ўтказилди. 

Тадбир давомида “Очиқ Туркистон” сайёҳлик ахборот маркази томонидан Туркистоннинг янгиланган гастро-харитаси тақдим этилди. Харитада сайёҳлар учун тавсия этилган шаҳар муассасалари ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд.

Гастрокарта нафақат сайёҳлар учун қўлланма, балки ресторан ва тамаддихоналар хизматларидан фойдаланиш учун имтиёзли чипталар тўпламидир. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-03-24, 22:59 1298
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.