26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кибержиноятчилик гуруҳи қўлга олинди

ҚР Ички ишлар вазирлиги “CyberPol” қалдирғоч лойиҳасини ишга туширди. Ушбу лойиҳа рақамли технологиялар ёрдамида ноқонунийликка қарши кураш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, мамлакат аҳолисининг ҳудудий саводхонлигини оширишни кўзлайди.

Туркистон вилояти ПД Жиноят полиция бошқармасида 6 нафар тезкор вакил, 3 нафар терговчидан иборат “Кибержиноятчиликка қарши кураш” доимий гуруҳи томонидан кибержиноятчилик ва интернетдаги фирибгарликнинг олдини олиш ва аниқлаш бўйича тезкор ишлар олиб борилмоқда.                          

Департамент раҳбари томонидан тузилган гуруҳ интернет-фирибгарлик жиноятларига алоқадор бўлган жами 31 нафар фуқарони қўлга олди ва уларнинг 56 интернет-фирибгарлик жиноятларига алоқадорлигини исботлади. Мазкур жиноят ишлари бўйича тўпланган иш судга оширилди. Жумладан, ушбу гуруҳ тезкор ходимлари бир неча фуқарони алдаб, уларнинг номидан интернет орқали насия олган йигитни қўлга олди. 

Хусусан, Туркистон шаҳар ички ишлар бошқармасига маҳаллий аҳолидан бири шикоят қилган. Унинг айтишича, машинасига ўтирган ёш йўловчи йигит суҳбатга киришиб, унинг ишончига кириб, мобиль телефонини сўраб, ундаги банк иловасидан фойдаланиб, унинг номидан 1 млн. 600 минг тенге насия расмийлаштирган. Ахборот келиб тушиши билан махсус гуруҳ ходимлари гумондорнинг шахсини аниқлаш учун ҳар томонлама иш олиб борди.

Натижада фирибгар Сариоғоч туманида яшовчи ишсиз йигит эканлиги аниқланди. Айнан шу йигит 6 нафар ҳайдовчини алдаб, уларга жами 6 млн. тенгега яқин моддий зарар етказгани аниқланди. Фирибгар ҳайдовчи таниши пул солиб юборганини айтиб, унинг телефони орқали махсус терминаллардан ўтказиб беришни илтимос қилган. Ҳозирда гумондор ҳибсда, тегишли материаллар айблов хулосаси билан судга юборилган.

Таъкидлаш жоизки, “Кибержиноятга қарши кураш” ходимлари томонидан интернет-фирибгарлик жиноятлари ҳақида маълумот олиб, маҳаллий аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида тизимли иш олиб борилмоқда.

Туркистон вилояти ПДнинг матбуот хизмати, 2023-04-22, 04:04 5514
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.