26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент ташаббуслари – амал дастури

Атиров шаҳрида Миллий Қурултойда муҳтарам Президентимиз нутқ сўзлаб, қатор ташаббусларини эълон қилди. Астана шаҳри ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, ҚХАнинг республика медиация кенгаши раиси, ҚР Президенти ҳузуридаги Миллий Қурултой, ҚР Маданият ва ахборот вазирлигининг Жамоат кенгаши, ҚХАнинг Илмий-тадқиқот кенгашлари аъзоси Шерзод Пўлатовнинг ушбу муҳим тадбир ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

– Шерзод Аббос ўғли, Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг қурултойда янграган ташаббуслари ҳақида фикрингиз қандай?

– Президентимизнинг бу галги нутқи ҳам илгари эълон қилинган ташаббусларининг узвий давомидир. Маърузаси «Адолатпарвар инсон – Ҳалол меҳнат – Муносиб даромад», деб номланди. Бу учта мафкура бўлиб, уларнинг аҳамиятини Давлат раҳбарининг ўзи ҳам, Миллий Қурултойнинг кўплаб аъзолари ҳам алоҳида таъкидлашди. Асосийси, бу учта муҳим таркибий қисм ўзаро шакллантирилиб, мамлакат ва жамиятни янада ривожлантириш учун хизмат қилади, деб ўйлайман. Масалан, иқтисодиётни юксалтириш учун унинг янги нуқталарини яратиш ва фуқароларнинг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган тўртта янги йирик инфратузилма ҳақидаги ташаббусларини эълон қилди. Бунда гап 55та иссиқлик манбалари ва 6,5 минг чақирим иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, янги уй-жой дастурининг ишга туширилиши. Яъни, қишлоқлар ва туман марказлари аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун тўлов миқдори 7 фоиздан ошмаслиги, шунингдек, дастлаб ижарага берилиб, сўнгра харид қилиш имкони бериладиган уй-жой ҳажмини кўпайтириш масаласи.

– Қолган 2та инфратузилма-чи?

– Бу – бутун мамлакатда 12 минг чақирим йўлни таъмирлаш ва қуриш. Бу рекорд кўрсаткич. Қолаверса, 1700 км. газ таъминоти тармоқларини янгилаш. Бунинг натижасида 300 мингдан зиёд фуқаро газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

– Ушбу ташаббуслар қачон амалга ошади? 

– Бу кенг кўламли ташаббусларнинг барчасини жорий йилда амалга ошириш режалаштирилган. 

– Миллий Қурултой учинчи йиғилишининг ўзига хос хусусияти нимадан иборат деб ўйлайсиз?

– Президент ўз нуқтаи назарини очиқ баён қилди, асосий миллий қадриятлар рўйхатини эълон қилди: мустақиллик ва ватанпарварлик, бирлик ва ҳамжиҳатлик, адолат ва масъулият, қонун ва тартиб, меҳнатсеварлик ва касбий маҳорат, бунёдкорлик ва замонавийлик.

Илгари сурилган ташаббуслар келгуси йил учун ҳам, узоқ муддатли истиқболда ҳам кўп тадбирларга асос бўла олади. Фан ва таълим, маданият, ва ижтимоий-иқтисодий соҳада йирик лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади .

Давлат раҳбари бешта асосий ижтимоий муаммоларни – гиёҳвандлик, қиморбозлик, оиладаги зўравонлик, вандализм, исрофгарчиликни алоҳида қайд этди. Ушбу ижтимоий иллатларга қарши кураш бўйича аниқ ҳаракат ва чоралар режасини ҳам баён қилди.

– Миллий қадриятларга ҳам тўхталди...

– Президент анъанавий миллий қадриятларимизни асраб-авайлашга чақирди. Айниқса, халқимиз учун ёт кийим-кечакларни кийишга ва динимиз учун ёт оқимлар, шаклларга қаршилигини маълум қилди. 

– Яна қайси ташаббусга алоҳида тўхталмоқчисиз?

– Давлат раҳбари, биринчилардан бўлиб, Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига тайёргарлик кўриш масаласини кўтарди. Уруш қаҳрамонлари хотирасини ва умуман фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг тарихий хотирасини сақлаш мавзусига алоҳида эътибор қаратди. Сағадат Нурмағамбетов, Бауржан Мўмишули, Рахимжан Қўшқарбаев номи билан «Айбын» орденининг уч даражасини номлашни, шунингдек, Талдиқўрғандаги авиабазага икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони Сергей Луганскийнинг номини беришни таклиф қилди.

 Яна Президентнинг Устюрт платоси ва Манғистов ер ости масжидларини ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритиш ташаббусини алоҳида таъкидлашим жоиз. 

– Суҳбат учун раҳмат, ишларингизга муваффақиятлар тилайман.

Н. МАВЛОНОВА, 2024-04-09, 02:08 405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.