26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аждодларни ардоқлаб

Туркистондаги “Ақжайық” мусиқа мактаби мажлислар залида эл бирлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган машҳур жамоат арбоби Айтеке бий таваллудининг 380 йиллигига бағишланган “Аждодлар руҳини ардоқлаб” ҳудудий оқин-термачиларнинг минтақавий танлови ўтди. Унда 11-35 ёш оралиғидаги истеъдодлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида иштирокчиларни шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарқинбек Қулбайимбетов, вилоят маслаҳатининг депутати Бекарис Шўйбеков ҳамда шаҳар ҳокимлиги маданият, тилларни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Динара Жипсабаевалар муборакбод этиб, тадбирнинг тарбиявий аҳамиятини таъкидлаб, оқинларга омад тилашди. 

Таъкидлаш жоиз, Айтеке бий мақбараси Ўзбекистоннинг Навоий вилояти Нурота туманида жойлашган. Икки ҳафта аввал тадбиркор Умбет Жусипбаев ҳомийлигида Туркистон делегацияси Ўзбекистонда ўтган Айтеке бий таваллудининг 380 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этди. 

Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари Тойир Абдувалиев, Ҳусан Маҳкамбоевлар сафар чоғида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов билан мулоқотда бўлдилар. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-06-01, 02:29 2147
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.