26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – Туркийлар бешиги

Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули ҳамда Туркистон вилояти тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи Нуржигит Мирзахметов Истанбулдаги Қозоғистон маданият ва савдо марказига ташриф буюришди. 

Маданият марказида жорий йил Туркия Республикасининг 101 йиллиги ҳамда Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг 33 йиллигига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди. Марказда фотосурат кўргазмаси очилди. А. Байтурсинов, М. Шўқай, Т. Жургеновнинг, шунингдек, Бердибек Сўқпақбаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган китоблар тақдимоти ўтди. Унда туркиялик зиёлилар, қозоқ диаспораси вакиллари, талабалар иштирок этди. Бир гуруҳ ёшларга JS Holding раҳбари Ғани Мирзанинг қарори билан стипендия тайинланди.

Ўз навбатида Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули Туркий оламнинг маънавий пойтахти Туркистонда бунёдкорлик, сайёҳлик ишлари кенг қулоч ёйгани ҳақида баён қилди.

Туркистонлик меҳмонлар Истанбулдаги Абай ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, буюк бобомизга эҳтиром кўрсатдилар. 

Е. УАЙС, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг Бош маслаҳатчиси, 2024-12-10, 20:56 763
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.