26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Полвонга – автомашина!

Жорий йилда “Оңтүстік Қазақстан” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси 100 ёшга тўлади. Шу муносабат билан Туркистон шаҳрида қозоқча курашдан турнир уюштирилди. Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев, “Оңтүстік Қазақстан” газетасининг директор-Бош муҳаррири Абай Балажан, зиёлилар, спорт ихлосмандлари қатнашди.

– Вилоятимизнинг отахон нашри ҳисобланган – “Оңтүстік Қазақстан” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг жамиятдаги ўрни муҳим аҳамиятга эга. Бу нафақат нашрнинг, балки қозоқ матбуотининг юбилей тўйидир. Ушбу газетада турли даврларда давлат, жамоат арбоблари фаолият юритди. Қозоқ курашидан мусобақа Туркистон шаҳрида ўтаётганида ҳам ҳикмат бор. Газетанинг 100 йиллик тўйи кузда Туркистон шаҳрида тантанали нишонланади, – деди Б. Тажибаев.

Газета бош муҳаррири Абай Балажан ушбу мусобақа қозоқча курашни халқаро даражага кўтариб, ёшларни миллий қадриятларни эъзозлашга даъват этувчи тадбир бўлганлигини таъкидлади. 61 йилдан буён мунтазам уюштирилаётган мусобақанинг аҳамияти ва мақсадига атрофлича тўхталди. 

“Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасида ўтган мусобақада 120га яқин полвон омадини синаб кўрди. “Туя полвон” беллашувида 18 нафар полвон куч синашди. Унда туркистонлик Дидар Хамза ғолиб бўлди. Унга “Chevrolet Nexia” автомашинаси топширилди. Мазкур мусобақани томоша қилган спорт фахрийлари, оқсоқоллар, шаҳар меҳмонлари ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди.

2024-06-18, 19:34 2190
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.