26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир йилда 62та ширкат

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нурбўл Турашбеков ўзи масъул соҳа раҳбарлари билан мажлис ўтказиб, ҳафтада бажариладиган вазифаларини белгилади. Қишлоқ хўжалиги бошқармасига туман-шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда субсидия йўналишларидаги ўзгаришлар, янги технологиялар жалб этишнинг афзалликлари юзасидан хўжаликлар ўртасида тарғибот ишларини фаоллаштиришни топширди.

2024 йил натижаларига кўра, вилоятда ташкил этилган ширкатлар сони 62та. Унинг 37таси молиялаштирилиб, натижада 23та ширкат хизмат кўрсатиш учун техникалар харид қилди, 14та ширкат қайта ишлаш цехларини очди. 148 фуқаро доимий иш билан таъминланди. “Қишлоқ омонати” лойиҳасини кооперацияга йўналтириш иши жорий йилда ҳам давом этади.

2025 йилга мўлжалланган режага эътибор қаратган Нурбўл Турашбеков: “Тахмин қилинаётган кўрсаткичлар марра деб қабул қилинмасин. Ишни тўғри мувофиқлаштириб, барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда, юксак натижага эришиш мумкин. Имкониятларни чекламанг. Баҳорги дала ишлари бошлангунга қадар хўжаликлар ва деҳқонларга давлат дастурлари бўйича кўпроқ ахборот бериб, тарғибот ишларини йўлга қўйинглар, қонунийлиги юзасидан ҳуқуқий маълумотлар тайёрланглар”, деди.

Мажлис давомида, шунингдек, бошқармалардаги ижровий интизом масаласи кўтарилди, баённомаларда белгиланган вазифаларнинг ҳисоботи тингланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-16, 01:10 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.