26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''TURKISTAN MARATHON'' 40 мамлакат вакилларини бирлаштирди

Туркистон шаҳрида “Turkistan Marathon – 2024” марафони ўтди.

Тадбир Туркистон вилоят ва шаҳар ҳокимликлари шафелигида “Биринчи бўлиш – жасорат” корпоратив жамғармаси томонидан уюштирилди.

Мусобақа Visit Turkistan ҳудудида ўтди. Унда 40дан зиёд мамлакатдан 3000 нафар ҳаваскор спортчи қатнашди. Иштирокчилар Туркистон шаҳридаги муҳим иншоотларни оралаб, Бекзат Саттарханов кўчасидан аэропорт томонга югуриб, маррага қайтиб келишди.

Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев иштирокчиларни қутлаб, уларга муваффақият тилади.

– Бугун шаҳримиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа – Туркистон марафони ўтмоқда. Бундай йирик тадбирнинг айнан Туркистон шаҳрида ўтаётганидан мамнунмиз. Бу каби мусобақалар оммавий спортнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатади ва қўҳна шаҳарнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш имконини беради, – деди Ертай Кенжебекули.

 “Turkistan Marathon” марафонининг узунлиги анъанавий равишда 10 чақирим, 21,1 чақирим – ярим марафон, 42,2 чақирим – марафон ва 3 чақирим – 10-14 ёш оралиғидаги болалар учун мўлжалланган. 

Таъкидлаш жоизки, марафон доирасида 35 ёшдан ошган иштирокчилар ўртасида 42,2 чақиримга югуриш бўйича Қозоғистон чемпионати ҳам ўтди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-10-31, 02:24 1079
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.