26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тил ўқитишнинг самарали усуллари тушунтирилди

Туркистон шаҳридаги “Дўстлик” уйида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг «Давлат тили – этнослараро мулоқот тили» лойиҳаси доирасида «Этнос вакилларига давлат тилини ўргатишнинг самарали йўллари: янги инновациявий усуллар» мавзуида давра суҳбати ўтди.

Йиғилишни вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари, ҚХА котибияти мудири Нурсултан Сейтжанов олиб борди.

Учрашувда Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси ва «Ижтимоий тотувлик» ДКК раҳбарияти, вилоят ҚХА ҳузуридаги этномаданият бирлашмалар вакиллари ва туман, шаҳарлардаги аралаш мактаблар ўқитувчилари, тил ўргатиш марказларининг қозоқ тили ўқитувчилари ва ёшлар иштирок этди.

Йиғилишда Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУнинг Тайёргарлик марказининг қозоқ ва рус тиллари бўлими раҳбари, педагогика фанлари номзоди Ақбўта Мирзаханова, вилоят таълим бошқармасининг ўқув бўлими бош мутахассиси Зубайра Алтаева минтақадаги этник гуруҳлар ўртасида давлат тилини тарғибот қилиш хусусида нутқ сўзлаб, тил ўрганишнинг самарали йўллари ҳақидаги фикрларини илгари сурди.

Йиғилишда барча соҳалардаги ҳужжатларни давлат тилида юритиш орқали аҳоли саводхонлигини оширишга йўл очилгани таъкидланди. 

Ушбу давра суҳбати давомида иштирокчилар давлат тилини ўзлаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-24, 02:22 139
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.