26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёр қабул: ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси

Мамлакатимизда халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак, деган элпарвар тамойил асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада жойларда ҳокимликлар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоятимизда ҳам аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди «Халқ овозини тингловчи давлат» лойиҳаси доирасида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Турли мутасадди идоралар раҳбарлари билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, мақбул ечим йўлларини кўриб чиқди. Вилоят раҳбари кўтарилган масалаларнинг биронтаси ҳам эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.

– Аҳолининг фаровонлигини таъминлаш, қулай турмуш шароити яратиш бош мақсадимиздир. Вилоят иқтисодиётини ривожлантиришда маҳаллий аҳолининг таклифлари муҳим аҳамиятга эга. Илгари сурилган муаммо ва таклифлар баённомага киритилади ва қонун доирасида ҳал этилади, – деди Дархан Сатибалди.

Қабулга келган фуқаролар турли саволлар билан мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг аксарияти яйловлар ва обикор ерлар, ижтимоий соҳа иншоотлари билан боғлиқ. Айрим масалалар жойида ҳал этилди.

Ўрдабошилик фуқаро мактаб ва тиббиёт пункти бўйича таклифларини билдирди, яйловлар, қишлоқ кўчаларини ёритиш масалаларини кўтарди. Қабулга келган тадбиркор фуқаро деҳқончилик учун ер олишда ёрдам сўради. Бу борада вилоят раҳбари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқароларга кўмак кўрсатилишини, лекин бунинг учун лойиҳанинг бизнес-режаси тақдим этилиши зарурлигини айтди. Ўтрорлик фуқаро Талапти қишлоғида спорт майдончаси барпо этишни сўради. Унга ижтимоий соҳа иншоотлари вилоят бюджети имкониятларидан келиб чиқиб, босқичма-босқич бунёд этилаётгани маълум қилинди.

Яна бир фуқаро Бўген қишлоғидаги обикор ерлар масаласини кўтарди. Дархан Сатибалди туман ҳокимига асосий ва қўшимча каналларни давлат мулкига қайтариш ва “Туран Су” муассасаси таасарруфига ўтказиш борасидаги тадбирларни амалга оширишни топширди.

Шунингдек, шахсий қабулда мактабларни тубдан таъмирлаш, йўлаклар қуриш, болалар майдончаларини барпо этиш, соғликни сақлаш ва коммунал хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, вилоят ҳокими томонидан туман ва шаҳарларда аҳоли билан учрашувлар, белгиланган жадвал асосида шахсий қабуллар ўтказилмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосарлари «Очиқ ҳокимлик» биносида ҳам навбатдаги сайёр қабуллар ўтказишмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-07-31, 22:51 436
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.