26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқлол байрами муборак бўлсин!

Қадрли туркистонликлар!

Сизларни Мустақиллик куни билан чин юракдан табриклайман. Мамлакатимиз учун бу куннинг қадри баланд, жамият ҳаётида тутган ўрни ва тарихий аҳамияти беқиёс.

Мустақиллик бебаҳо, тенги йўқ бойлигимиз!

1991 йил 16 декабрда “Қозоғистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги тўғрисида” Қозоғистон Республикасининг Конституциявий қонуни қабул қилинди. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида ўз мақсади ва йўлига эга Мустақил давлат сифатида тан олиниб, Қозоғистоннинг янги даври бошланди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули ушбу байрамнинг ўзига хос аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади.

“Бу – халқимизнинг мустаҳкам бирлигини акс эттирадиган улуғ байрам. Мустақиллик – мамлакат озодлиги ва тарихий даврда Қозоғистоннинг янги тараққиёт йўлига тушганлигини англатади. Биз ушбу шонли байрамда халқимизнинг озодлик ҳақидаги орзусининг амалга ошишига муносиб ҳисса қўшган жасур ота-боболаримизнинг руҳи олдида бош эгамиз”, деди Давлат раҳбари.

Тарихда халқимизнинг оқил, мард, ватанпарвар фарзандлари жуда кўп. Уларнинг орзуси Қозоғистон мустақиллиги, истиқлоли эди. Ҳар қандай даврда ҳам улар элимизни бахтли кўришни истаганлар. Юрт учун жон фидо қилган ота-боболаримизни ҳеч қачон унутмаймиз.

Бугунги кунда Адолатли Қозоғистонни шакллантиришга бел боғлаган мамлакатимизда муҳим сиёсий ислоҳотлар, замонавийлашув жараёни амалга оширилмоқда. Мустақиллигимизни шараф билиб, байроғимизни сарбаланд этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллик шарофати билан Қозоғистон жаҳон ҳамжамиятида мавқеи юксалиб, тараққиёт йўлида шиддат билан одимламоқда. Есил бўйида пойтахтимиз қад ростлаб, қўҳна Туркистон Марказий Осиё дурдонасига айланди. Буюк Дашт тўрида тараққиёт бардавом бўлиб, мустақил Қозоғистонимиз гуллаб-яшнайверсин!

Қадрли дўстлар!

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистонга алоҳида мақом бериш ташаббусини олға сургани маълум. Шу муносабат билан, Туркистоннинг алоҳида мақоми тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Парламент муҳокамасига тавсия этилди.

Ушбу ташаббуслар туфайли Туркий оламнинг тарихий-маданий марказига айланган Туркистонимизнинг келажаги порлоқ бўлиши аниқ. 

Барчангизни байрам билан қутлаб, оилаларингизга омонлик, бахт-барака, муваффақият, миллат манфаати йўлидаги ташаббусларингизга омад тилайман!

Дархан САТИБАЛДИ, Туркистон вилояти ҳокими, 2024-12-17, 20:21 363
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.