26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қатрасини қадрлаган кам бўлмас

Қозоғистон Республикаси сув хўжалиги ва ирригация вазири ўринбосари Ербўлат Ибрайханов, вилоят ҳокими ўринбосари Нурбол Турашбеков Жетисай шаҳридаги деҳқон хўжаликлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди.

Тадбирда “Казводхоз” РДКнинг Туркистон филиали директори Қазибек Бедебаев амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар юзасидан ҳисобот берди.

Жорий йилда деҳқонларнинг талабига кўра қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун зарур бўлган сув миқдори таъминланиб, вегетация даврида оби-ҳаёт барқарор бўлди. Вилоятда 552 минг гектар обикор ерлар мавжуд бўлиб, бу республика кўрсаткичининг чорак қисмини ташкил этади. Вилоятда умумий узунлиги 12349 чақирим бўлган 3147та канал, 42та сув омбори, 1256та дренаж ва 1794та қудуқ мавжуд.

2024 йил учун вилоят бюджетидан 9та сув иншоотини тубдан таъмирлаш ва яна 6тасини механик тозалаш учун маблағ ажратилди. Амалга оширилган ишлар натижасида 42,4 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, етарли даражада сув билан таъминланиши кутилмоқда. 

Сув иншоотларини қуриш ва тиклашни жадаллаштириш учун вилоят “Тұран су” корхонаси имкониятларидан самарали фойдаланишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Ҳудудларга тегишли дренажларни механик тозалаш туфайли эскириш даражаси 80 фоиздан 10 фоизгача камайди.

Вазир ўринбосари сув каналларини таъмирлаш босқичма-босқич амалга оширилишини таъкидлаб, деҳқонларни сувни тежовчи технологияларни ўзлаштиришга чақирди. Бундай технологияларни жорий этган деҳқон хўжаликлари субсидия олиши, улар учун алоҳида тариф белгиланишини таъкидлади. Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, сув таъминотидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Йиғилишдан сўнг вазир ўринбосари Ербўлат Ибрайханов ва вилоят ҳокими ўринбосари Нурбўл Турашбеков фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади. Кўтарилган масалаларни қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди мутахассисларга аниқ топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-18, 21:08 192
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.