26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистон шаҳрининг мақоми тўғрисида''ги Қонун лойиҳаси Парламентда биринчи ўқишда қабул қилинди

 Қозоғистон Республикасининг “Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида”ги  Қонуни лойиҳаси ҚР Парламенти Мажлиси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳаси Давлатимиз раҳбарининг шаҳарга маънавий-тарихий марказ сифатида алоҳида мақом бериш тўғрисидаги фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳужжатни ишлаб чиқиш учун Туркистон шаҳрининг Туркий давлатлар ташкилоти томонидан туркий оламнинг маънавий пойтахти сифатида эътироф этилиши ҳамда шаҳарнинг тарихий қиёфасини ҳамда бу ерда жойлашган тарихий-маданий мерос иншоотларини сақлаб қолиш зарурлиги асос бўлди. 

Шу билан бирга, Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи билан учрашиб, бу борада фикр-мулоҳазалар билдирди. Туркистонликлар ҳам Юртбошимизнинг бу ташаббусини қизғин қўллаб-қувватладилар.

Қонун лойиҳасини Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров тақдим этди. Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси аъзоси, Иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий тараққиёт қўмитаси аъзоси Темир Қириқбаев  маъруза қилди.

Туркистоннинг мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамаси 1,5 соат давом этди. 15 нафар депутат ўз саволларини бериб, фикр-мулоҳазаларини билдирди. Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев Туркистон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига оид саволларга жавоб берди.

Мазкур Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида Буюк Британия, Италия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларнинг тарихий обидаларини сақлаш амалиёти ўрганилди. Қонун 4 боб ва 15 моддадан иборат бўлиб, Туркистон шаҳрининг Қозоғистон Республикаси маънавий, маданий ва тарихий маркази сифатидаги алоҳида мақомини белгилашнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги вазифалар белгиланган:

Туркистон шаҳрининг археологик ёдгорликлари қўриқхонасини ташкил этиш; 

Халқ ҳунармандлари харажатларининг бир қисмини бюджетдан қоплаш; 

Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси атрофидаги қурилишни чеклаш ва унинг ўзига хослигини сақлаб қолиш режалаштирилган. 

Хусусан, чегарага туташ 100 метр масофада баландлиги 7 метрдан ортиқ, шунингдек, кўлами, ранги, қурилиш материаллари бўйича тарихий обидаларга мос келмайдиган биноларнинг қурилиши тақиқланади. 

Шунингдек, Туркистон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар маслаҳатига  34та қўшимча ваколатлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон шаҳри аҳолиси сўнгги уч йилда 31,5 фоизга ошиб, 2024 йилнинг 1 ноябрига қадар 236 минг 333 нафарга етди. Вилоят маркази сифатида ўтган йили умумий ҳудудий маҳсулот ҳажми 4,5 баравар ошиб, 370,8 млрд. тенгега етди. 2024 йил учун 413,7 млрд. тенге ажратиш кўзланмоқда. Туркистон шаҳрида давлат бюджетига тушум миқдори ўтган йили 2,8 баравар ошиб, 66,2 миллиардга етди. Вилоят марказига айланганидан буён шаҳар бюджети 3 бараварга ошиб, 141,3 млрд. тенгега етди (2018 йилда 41,9 млрд. тенге).  Шаҳарга сўнгги уч йилда капитал маблағлар ҳажми 915,7 млрд. тенгени ташкил этди. Улар орасида хусусий сармоялар – 458,1 млрд. тенге. Бу йил 390 млрд. тенгени жалб қилиш режалаштирилган.

Шаҳарда сўнгги уч йил ичида 1,2 млн квадрат метр уй-жой, шу жумладан, 200та (10 020 хонадонли) умумий майдони 807,3 минг квадрат метр бўлган уй-жой фойдаланишга топширилди. Сўнгги уч йилда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони икки баравар кўпайиб, 22 мингтага етди. Жорий йилда Туркистонга “Туркий оламнинг сайёҳлик пойтахти” расмий мақоми берилди, бир қатор сайёҳлик ва маданий тадбирлар ўтказилди. Туркистон шаҳрига бир кунлик ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар сони охирги уч йилда 165 фоизга ошиб, 2023 йилда 1015,2 минг кишига етди. Шунингдек, чет эллик бир кунлик ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар сони уч йил ичида 60 баравар ортиб, 12200 нафарга етди. 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Туркистон шаҳрига бир кунлик ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар сони 953,9 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,2 фоизга ошган. Шунингдек, хорижий бир кунлик ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар сони 22,3 минг кишига етди, бу ўтган йилнинг 10 ойига нисбатан 2 баравар кўпдир.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-21, 03:35 133
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.