26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркор – элга мададкор

Вилоят марказида минтақа тадбиркорлари билан учрашув ўтди. Унда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, “Атамекен” ҚР Миллий тадбиркорлар палатаси бошқарма раисининг ўринбосари Тимур Нақипбеков, маслаҳат депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

“Очиқ суҳбат” доирасида ҳар бир иштирокчи саволлар билан мурожаат қилиб, бизнес-мулоқот ўрнатилди.

Индустриявий ҳамда махсус иқтисодий минтақалар ривожланган вилоятимизда тадбиркорларга қулай шароитлар яратилган. Уларда тоғ-кон-металлургия мажмуасига мўлжалланган оғир ускуналар, текстиль кластери, ПВХ қувурлари, полимер буюмлар, алюминий профилларини ишлаб чиқарадиган заводлар барпо этилмоқда. Туманларда 14та индустриявий минтақа барпо этилган. Шунингдек, кичик ишлаб чиқариш паркида тадбиркорларга тайёр бинолар имтиёзли шартлар билан тавсия қилинади. Паркда 150дан зиёд саноат майдонлари барпо этилади. Вилоят ҳокими ушбу имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди.

– Тадбиркорликни ривожлантириш орқали биз, минтақанинг иқтисодиётини жадал суръатларда ривожлантирамиз. Шунингдек, минтақага хорижлик сармоядорлар кўплаб ташриф буюрмоқда. Бу борада улар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд. Тадбиркорларни доим қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

Тадбиркорларга имтиёзлар бериш учун банкларни субсидиялашга жорий йил бюджетдан 16,2 млрд. тенге ажратилди. Минтақа тадбиркорлари ушбу молия институтлари орқали 91,5 млрд. тенге насия олди. Келгусида вилоят иқтисодиётига туртки берадиган қиймати 2,5 трлн. тенгелик 145та сармоявий лойиҳа амалга оширилади. Натижада 20 мингдан зиёд янги иш ўрни очилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-14, 03:42 156
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.