26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти Бош вазир Ўлжас Бектеновга қатор топшириқлар берди

Қасим-Жўмарт Тўқаевга иқтисодий юксалишни таъминлаш ва ижтимоий сиёсатни такомиллаштириш юзасидан берилган вазифаларнинг ижроси ҳақида маълумот берилди.

Ўлжас Бектеновнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4,4 фоизни ташкил этди. Иқтисодиётни ранг-баранглаштириш доирасида қишлоқ хўжалиги (13,4 фоиз), қурилиш (10,3 фоиз), савдо (8,2 фоиз), транспорт (8,1 фоиз), қайта ишлаш саноати (5,3 фоиз), шу жумладан металлургия (7,2 фоиз) ва машинасозлик (6,9 фоиз) фоиз), кимё саноати (8,4 фоиз), шунингдек, ахборот ва алоқа (5,3 фоиз) соҳаларида юксалиш кузатилган.

Жорий йилда иқтисодий юксалишга ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш ҳисобига эришилди. Шунга қарамай, нефть қазиб олишнинг камайиши иқтисодий тараққиётнинг умумий суръатига таъсир қилди.

Давлат раҳбарига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти 10,2 фоизга ошиб, 23,3 миллиард долларга етди. Товар импорти кўрсаткичи 3,3 фоизга камайди.

Асосий капиталга йўналтирилган сармоялар ҳажми 3,1 фоизга ошди. Бу борада ишлаб чиқариш тармоқларида сезиларли юксалиш кузатилмоқда.

Президентга ишбилармонлик фаоллигини янада ошириш, ҳудудларда турмуш сифатини яхшилаш борасидаги ишларни кучайтиришга қаратилган режа тақдим этилди.

Учрашув якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев ишлаб чиқариш саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва транспортда ижобий жўшқинликни сақлаб қолиш йўналишидаги ишларни давом эттириш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, сармоялар жалб қилиш, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини замонавийлаштириш, импорт ўрнини босадиган ва ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштиришни назорат қилиш юзасидан қатор топшириқлар берди.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2024-12-18, 21:10 109
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.