26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дархан Сатибалди – Сайрам туманида

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Сайрам туманига хизмат сафари доирасида қатор ижтимоий ҳамда тадбиркорлик иншоотларда бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди. Унга яқинда фойдаланишга топширилган иншоотлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Минтақа раҳбари Қорабулоқ қишлоқ округининг янги полиция пункти биносида бўлди. Икки қаватли бинода ҳуқуқ-тартибот посбонларининг фаолияти учун қулай шароитлар яратилган.

Вилоят раҳбарига Сайрам туманидаги “CA PABLE GROUP Ногиронлар жамияти” жамоат бирлашмаси корхонаси фаолияти таништирилди. Бу ерда нам ва қуруқ салфеткалар, кир ювиш кукунлари ишлаб чиқарилмоқда. 20 одам иш билан таъминланган. Вилоят ҳокими лойиҳа етакчиларининг таклифларини тинглади. Мутасадди бошқарма раҳбари ва туман ҳокимига тадбиркорликни ривожлантиришни топширди.

Туманнинг бугунги куни билан танишган Дархан Сатибалди мутасадди раҳбарларга ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш, таълим, тиббиёт соҳаларига эътиборни кучайтиришга доир топшириқлар берди.

***

Мустақиллик куни арафасида Сайрам тумани, Манкент қишлоқ округида “Айнабулақ” асосий ўрта мактаби очилди. 600 ўринли таълим маскани вилоят бюджети ҳисобидан барпо этилди. Таълим даргоҳининг тақдимотида иштирок этган Дархан Сатибалди устозлар ва ўқувчиларни табриклаб, муваффақият тилади.

Замонавий ўқув биноси уч қаватдан иборат бўлиб, моддий-техника базаси билан жиҳозланган. Шунингдек, бу ерда робототехника ва информатика синфлари ҳам мавжуд.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-19, 03:14 113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.