26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли ҳамкорликнинг янги даври

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов раҳбарлигидаги делегация Туркияга хизмат сафари доирасида TURSAB сайёҳлик ҳамжамияти президенти Фируз Бағликая билан учрашди.

Учрашувда томонлар сайёҳлик соҳасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилдилар. З. Жўлдасов вилоятнинг сайёҳлик салоҳияти билан таништириб, туркияликларни Туркистонга саёҳат қилишга рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган тадбирларга тўхталди.

Сайёҳлик ҳамжамияти президенти Фируз Бағликая туркияликлар орасида Туркистонга қизиқувчилар кўп эканини айтиб, Туркия компанияларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини жонлантиришга тайёр эканликларини маълум қилди.

З. Жўлдасов вилоятда сайёҳлик соҳаси жадал ривожланиб келаётганини таъкидлаб, ишга туширилган янги сайёҳлик иншоотлари ҳақида маълумотлар берди.

Истанбул шаҳрига уюштирилган сафарнинг мақсади – икки эл орасидаги иқтисодий-маданий алоқаларга янги суръат бағишлаш эди. Жумладан, қулай шароитлар яратиш орқали туркиялик сайёҳларни Туркистон шаҳрига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Музокаралар натижасида, туркиялик сайёҳлик компаниялардан таркиб топган делегация яқинда Туркистонда ўтказиладиган сайёҳлик операторлар анжуманида иштирок этадиган бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, TURSAB сайёҳлик ҳамжамияти – Туркиядаги сайёҳлик компанияларни бириктирган энг улкан ташкилот. Унга 16 мингга яқин сайёҳлик компания аъзо.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-19, 03:16 103
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.