26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда ''Ёшлар'' истироҳат боғи очилди

Туркистонда янги замонавий “Ёшлар” истироҳат боғи фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини кириб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклади.

– Сизларни Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Олти йил аввал янги минтақа – Туркистон вилояти ташкил топди ва бугунги кунда Туркистон шаҳри нафақат минтақанинг маъмурий маркази, балки туркий оламнинг маънавий-маданий марказига айланди. Шаҳар жадал тараққий этиб, замонавий қиёфа касб этмоқда. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг дам олиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, яшил майдонларни кўпайтириш муҳим йўналиш бўлиб қолмоқда. “Ёшлар” истироҳат боғи мажмуасининг очилиши бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунасидир. Ушбу истироҳат боғи шаҳримизни ободонлаштириш ва дам олиш учун ажойиб маскан бўлади. Халқ манфаати учун яратилган бундай иншоотлар кўпаяверсин, – деди Дархан Сатибалди.

Тадбирда туркистонликлар ва меҳмонларни мамлакатимизнинг эстрада юлдузлари ҳам табриклаб, эзгу ниятларини билдиришди.

Боғнинг умумий майдони 10,5 гектарни ташкил қилади. Ҳудудда дам олиш масканлари, шаҳмат клуби, ўйин майдончалари, 2 чақиримли югуриш ва велосипед йўлаклари мавжуд. Ёпиқ иссиқхонада турли қитъалардан, жумладан, Ўртаер денгизи, Лотин Америкаси, Европа, Жануби-Шарқий Осиё ва бошқа минтақалардан келтирилган 70га яқин турдаги ўсимликлар, шу жумладан, пальма, фикус, цитрусли ва бошқа дарахт турлари етиштирилади. Иссиқхонада мактаб ўқувчилари учун биология дарслари ҳам ўтказилади. Боғда қушлар ва балиқлар мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, Туркистон шаҳрида бугунги кунда 64та истироҳат боғи ва хиёбонлар, шунингдек, 15та яшил майдон ва ҳудудлар мавжуд.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-14, 02:09 270
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.