26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инсон саломатлиги барчасидан устун

Мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар нафаси соғликни сақлаш ходимлари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклади. Инсон саломатлиги билан боғлиқ тизимдаги ислоҳотларнинг юртимиздаги ҳар бир оилада ўз ифодасини топиши йўлида бажарилган ишлар кўлами рақамларга сиғмайди.

Вилоятимизда янги соғликни сақлаш муассасалари барпо этилиб, эскилари тубдан таъмирланмоқда. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ушбу соҳага масъул раҳбарларни йиғиб, қурилиш жараёни билан танишди.

– Ҳар бир иншоотда тубдан таъмирлаш, қурилиш ишлари назоратга олинган. Пудратчилар билан доимий алоқада бўлинг. Масъул бўлим раҳбарлари ҳар бир иншоотга ташриф буюриб, ишларни мувофиқлаштирсин. Иншоотларнинг қурилиши, материаллари ва меъморчилигига эътибор қаратиш лозим. Иншоотлар белгиланган вақтда фойдаланишга топширилиши керак, – деди Дархан Сатибалди.

Мажлисда вилоятда тубдан таъмирланаётган иншоотларнинг бугунги аҳволи ҳақида маълумот берилди. 2024 йилда 7та соғликни сақлаш муассасасида тубдан таъмирлаш ишларини бошлаш режалаштирилган. Бугунги кунда 3та муассаса – Жетисай туманидаги “Асиқата” касалхонаси, Сўзоқ туман марказий шифохонаси, Сайрам туман “Қорабулоқ” касалхоналарининг смета ҳужжатлари давлат таҳлилидан ўтказилмоқда.

Кентов шаҳар марказий шифохонаси, Келес тумани “Абай” касалхонаси ва Байдибек туман марказий шифохонасига қарашли “Боралдай” тиббий-санитария бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаси биносини тубдан таъмирлаш учун пудратчилар аниқланди. Ишлар бошланди. Вилоят раҳбари мазкур иншоотлар билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Бугунги кунда вилоятнинг қишлоқларида тиббий-санитария бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларига эҳтиёжни бартараф этиш юзасидан 2 йўналишда ишлар амалга оширилмоқда. Улар – қишлоқ аҳолисини хусусий поликлиникага эга ташкилотга рўйхатдан ўтказиш йўли билан тиббиёт муассасаси қуриш ва салоҳиятли сармоядор томонидан қурилган тайёр бинони сотиб олиш йўли билан амалга ошириш. Ушбу икки ҳудудда соғликни сақлаш бошқармасининг тайёр намунавий лойиҳалари асосида ягона иншоотлар қуриш режаланган.

2024-08-02, 22:40 380
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.