26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик авжида

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Астана шаҳридаги ижтимоий-маданий иншоотларнинг фаолияти билан танишди.

Президент пойтахтда “Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси доирасида барпо этилган янги таълим даргоҳларида бўлди.

Шаҳар ҳокими Женис Қасимбек Президентга пойтахтда ўрта таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берди. 

Таълим вазири Ғани Бейсембаев янги ўқув йилига тайёргарлик ҳақида ахборот берди. Бугунги кунда мамлакат бўйлаб 536 минг ўқувчига мўлжалланган 302та мактаб барпо этилмоқда. 220 минг ўринли 280та таълим муассасасида тубдан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, 1,7 миллион ўқувчи бепул овқат билан таъминланади.

Сўнг Президент 8-13 сентябрда ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишди.

Давлат раҳбари дастлаб “Астана Арена” ўйингоҳига ташриф буюрди. Бу ерда халқаро спорт-маданий тадбирининг тантанали очилиш маросими ўтади. 30 минг томошабинни сиғдира оладиган ўйингоҳ тубдан таъмирланди. Айни пайтда ободонлаштириш ишлари якунланиб, жиҳозлар тўлиқ янгиланди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев «Qa­zaqstan» енгил атлетика мажмуасида жойлашган «Аккредитация маркази» фаолияти ва «Кўчманчилар ўйинлари»да иштирок этувчи терма жамоа либослари билан таништирилди. Халқаро тадбирга 1500 нафар кўнгилли жалб этилади.

Спорт ва туризм вазири Ермек Маржиқпаев Миллий терма жамоанинг тайёргарлиги ҳақида ҳисобот берди.

V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига жами 89 давлатдан 2800 нафар иштирокчи ва расмий делегация аъзолари ташриф буюришади. Соврин жамғармасида мусобақанинг 21 тури бўйича топшириладиган 97та медаль мавжуд. Асосий баҳслар “Астана-арена” ўйингоҳи, “Қазанат” отчопари, “Алау” муз саройи, Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги спорт саройи, “Думан” меҳмонхона-спорт мажмуасида ўтади. 

Халқаро танлов доирасида 150дан зиёд маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Дастлабки тахминларга кўра, шу кунларда пойтахтга 100 мингга яқин сайёҳ келиши кўзда тутилмоқда. Бу йилги кўчманчилар ўйинларида илк бор Бруней Даруссалом, Либерия, Венесуэла, Ирландия, Доминикан Республикаси, Гамбия, Бруни, Эфиопия, Перу каби давлатлардан спортчилар иштирок этишади.                     

Akorda.kz, 2024-08-21, 22:56 421
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.