26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йилига мактаблар шайми?

Вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишев раҳбарлигида ўтган кенгаш йиғилишида янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари таҳлил қилинди. Вилоят таълим бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Жандўс Маханбетули вилоятимиздаги ўрта таълим даргоҳларининг 910таси давлат, 143таси хусусий мактаблар эканлигини таъкидлаб, биринчи синфга жами 52042 ўқувчи қабулланиши кутилаётганлигини маълум қилди.

753 мактаб замонавий, 157 мактаб эса мослаштирилган биноларда жойлашган. 321 таълим даргоҳида қиймати 20,1 млрд тенгелик таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, тубдан ва жорий таъмир ҳамда интернет билан таъминлаш масалалари ҳақида бошқарма раҳбарлари ахборотлари ҳам тингланди. Вилоят маслаҳати депутати Инара Намазбаева Туркистондаги Некрасов, Отатурк номли мактабларни таъмирлаш масаласини кўтарди. Депутатлардан тушган саволларга берилган жавоблар асосида маслаҳат раиси Нурали Абишев вилоятимиздаги кўмир билан иситиладиган мактабларнинг эндигина 34 фоизи ёнилғи билан таъминланганлигини қуйи кўрсаткич сифатида баҳолаб, 15 октябрда бошланадиган иситиш мавсумигача тезкор чора-тадбирлар кўриш лозимлигини, мактабларни интернет тизими билан таъминлаш масаласи икки ваколатли ташкилот – бири етказиб берувчи, иккинчиси ундан фойдаланувчи муассасалардан иборатлиги амалда жиддий муаммога сабаб бўлаётганини қайд этди. 

Вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев депутатлардан тушган саволларга жавобан муаммоли жиҳатга эътибор қаратди. Яъни, мактаб биноларини тубдан таъмирлашга зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда маблағни асоссиз равишда кўп талаб қилиш ҳоллари учрайди. 

Асосий эътибор ўқув биноларининг давр талабига мувофиқлигига қаратилиши шарт. Таъкидлаш жоизки, маблағ иккиламчи даражадаги биноларни таъмирлашга сарфланиб, пировардида вилоят бюджетига салбий таъсир кўрсатмоқда, – деди Б. Тажибаев.

Тадбирга якун ясаган вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишев бошқармалар фаолиятини таҳлил қилувчи жами 11 комиссия иш юритаётганлиги, барча депутатлар шу комиссиялар таркибида эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-08-24, 02:19 950
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.