26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳаёт ҳам, тафаккур ҳам янгиланмоқда

Август анжумани – таълим соҳасидаги муваффақиятлари билан бирга камчиликларни ҳам саралайдиган йиғин. 

Вилоятнинг таълим соҳаси ходимларининг “DIGITAL KAZAKHSTAN: Замонавий таълим” мавзуидаги вилоят август анжуманида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклаб, устозларларга муваффақият тилади.

– Сизларни янги ўқув йилининг бошланиши билан чин қалбимдан табриклайман! Бугунги анъанавий Август анжуманига ушбу мавзунинг танланиши ҳам бежиз эмас. Сабаби, дунёвий рақамлаштириш даври бошланди, сунъий заковат ёки одамнинг фикрлаш қобилиятини компьютер тармоқлари билан уйғунлаштириш даврига ўтилмоқда. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули аввалги республика педагоглар съездида таълим тамойилларини рақамлаштиришни жадаллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталган эди. Ушбу муҳим учрашувда вилоят таълим соҳасининг жонкуярлари, академиклар ва экспертларни ҳамда таълим соҳаси илғорлари, муҳтарам устозларимиз билан юзма-юз учрашганимиздан мамнунман. Ёшлар тарбияси сизларнинг қўлингизда. Мустақиллигимиз истиқболи бизнинг бугунги ҳалол меҳнатимизга боғлиқ. Таълим ва тарбиянинг янгича тафаккур тамойиллари асосида олиб боришга чақираман, – деган вилоят ҳокими бир қатор устозларни тақдирлади.

Август анжуманида 10 ўқитувчига ҚР Маориф вазирлигининг “Ы. Алтынсарин” кўкрак нишони топширилиб, ўн нафар муаллим вилоят ҳокими номидан тақдирланди. Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев олиб борди. Пленар мажлисда 1000га яқин таълим соҳасининг ходимлари иштирок этиб, 20 мингдан зиёд педагог онлайн равишда иштирок этди.

Янги ўқув йили арафасида 62та мактаб 265та махсус фан кабинети очилди. 2024-2025 ўқув йилида 17081 ўқувчини ташиш учун махсус транспорт ажратилади. Ўқувчиларга 101та янги автобус хизмат кўрсатади. Қолган 65та мактабда хизмат тури шартнома асосида юритилади.

2024-08-29, 03:04 94
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.