26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яйловлар халққа қайтарилади

Ноқонуний берилган ва фойдаланилмаётган ерлар соддалаштирилган тартибда давлатга қайтарилиши шарт. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев халққа йўллаган Мактубида ушбу масалага тўхталди. Шунингдек, Президент Агросаноат мажмуасига сармоя жалб қилиш – ўта муҳим вазифа эканлигини таъкидлади. 

Мактубда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, бажарилиши зарур ишлар жараёни вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда атрофлича муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерларнинг майдонини кенгайтириш имконияти кўриб чиқилди. Бўш ётган ерларни давлат тасарруфига қайтариб, аҳолини яйловлар билан таъминлаш юзасидан Давлат раҳбари белгилаган вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Умуман олганда, вилоятимизда яйловларни халққа қайтариш ишлари юксак суръатда юритилмоқда. 2023 йилда яйлов тақчиллиги 2122,2 минг гектарни ташкил қилган. Шу мақсадда умумий яйлов майдонини кенгайтириб, аҳоли манзилларидаги молларни олис ҳудудлардаги мавсумий яйловларга чиқаришни уюштириш, туманларда бўрдоқичилик ва оилавий сутчилик фермаларини кўпайтириш ишлари олиб борилди. Натижада аҳоли манзиллари 1,3 млн. гектар умумий яйлов билан таъминланди. 

2024 йилда вилоятда яйлов тақчиллиги камайиб, 608 минг гектарни ташкил қилди. Ҳозирги кунда Туркистон вилоятида умумий яйлов майдони (7та тоифа бўйича) 8 млн. 850 минг гектардан ошади. Хўжалик юритувчи корхоналар учун яйловлар етарли. Асосий масала – чорвага зарур умумий яйлов тақчиллигида. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди масаланинг ҳал этилиши қатъий назорат остида эканлигини таъкидлади. Чорвачилик ҳисобидан кун кечирадиган қишлоқ аҳолисига тегишли яйлов масаласи юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Умуман, вилоятда чорвачилик кўрсаткичлари ижобий ўсишни кўрсатган бўлишига қарамай, яйлов тақчиллиги мавжуд. Муаммони бартараф этиш учун жорий йилда яйловлар майдонини 304 минг гектарга кўпайтириш зарур.

2024-09-10, 02:42 356
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.