26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунёдкорлик – ватан ободлиги

Туркистон вилоятида барпо этилаётган ҳар бир янги иншоотнинг меъморий лойиҳалари йиғилишларда мунтазам муҳокама қилинмоқда. Навбатдаги йиғилишда 14та лойиҳа меъморлар, масъул раҳбар ва мутахассислар томонидан кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Туркистон шаҳрининг бош режасига аниқлик киритиш, ижтимоий ва сайёҳлик иншоотлари ҳамда уй-жой биноларини қуриш бўйича таклифларни тинглаб, тегишли вазифаларни адо этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

– Вилоят марказини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари узвий давом этмоқда. Қурилаётган иморатларнинг барчаси Ўрта Осиё услубида, яъни кўҳна даврдаги меъморчилик намуналари асосида барпо этилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз кўркам ва аҳоли учун қулай бўлиши керак. Ер билан таъминланган сармоядорлар тезда ишга киришишлари даркор. Агар қурилиш ўз вақтида бошланмаса ва кечикса, ер участкаси қайтариб олинади, – деди Дархан Сатибалди.

– Туркистонни қадимдан Шарқ гавҳари дейишади. Бу ерга келган ҳар бир сайёҳ ўзи излаган, қўмсаган гўзалликни топган. Туркистон қадимий меъморчилик иншоотларига, тарихий ёдгорликлар, обидалар, аждодлардан мерос бунёдкорлик намуналарига, асори-атиқаларга бой шаҳар, – деди йиғилишда сўзга чиққан сармоядорлардан бири. – Туркистон қисқа муддат ичида таниб бўлмас қиёфага кирди. Бу ердан сайёҳларнинг қадами узилмайди. Тобора кўркам ва обод бўлиб бормоқда. Уни мажозий маънода мозий ва бугуннинг ўртасидаги кўприкка қиёс қилиш мумкин. Уни бугун том маънода кўҳна ва навқирон Туркистон десак, тўғрироқ бўлади.

Йиғилишда Дўмалақ она ва Гавҳар она мақбаралари атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, эшкак эшиш канали бўйида иншоотлар барпо этиш, Тўлебий туманида этносайёҳлик майдон очиш ва бошқа лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.

 Қурилаётган иншоотларнинг сифати ва меъморий қиёфаси доимий назоратда. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-12, 02:33 361
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.