26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Диққат марказида – аҳоли фаровонлиги

Вилоятга хизмат сафари доирасида ҚР Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенова қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда Давлат раҳбари ташаббусларининг ижроси ва уларнинг Туркистон вилояти иқтисодиётига таъсири муҳоккама қилинди.

– Давлатимиз раҳбари Қозоғистон халқига Мактубида соғликни сақлаш соҳаси бўйича қатор топшириқлар берди. Жорий йил охиригача мажбурий тиббий суғурта тизимини рақамлаштириш, кейинги йил охирига қадар эса Ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш режалаштирилган, – деди у.

Бош вазир ўринбосари Қазиғурт тумани, Махамбет Ўтемисов қишлоғидаги тиббиёт муассасаси фаолияти билан танишиб, беморлар билан суҳбатлашди. 

– Юртимизда соғликни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан соҳага қаратилган эътибор бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш баробарида, аҳолининг тиббий хизматдан мамнун бўлишида муҳим омил бўлмоқда. Президент Мактубида белгиланган вазифалар замирида ҳам эл саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларни янги босқичда давом эттириш мақсади мужассам. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, “Қишлоқ соғликни сақлаш тизимини замонавийлаштириш” миллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Туркистон вилоятида 49та бирламчи тиббиёт муассасаси қурилиши режалаштирилган, – деди у.

Хизмат сафари доирасида Бош вазир ўринбосари раислигида вилоятда соғликни сақлаш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтди. Унда тегишли вазирлик, Мажбурий тиббий суғурта жамғармаси вакиллари, вилоятдаги тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. 

Президентимиз Мактубида қишлоқ аҳолиси даромадини оширишга қаратилган “Қишлоқ омонати” дастурига ижобий баҳо берди. 

Тамара Дуйсенова қишлоқ ҳокимлари билан ўтган йиғилишда қишлоқ аҳолиси фаровонлигини ошириш чора-тадбирларини муҳокама қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-17, 02:19 244
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.