26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқнинг овози муҳим

2 сентябрдаги ҚР Парламенти палаталарининг ялпи мажлисида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакат аҳолисига йўллаган “Адолатли Қозоғистон: ҳуқуқий интизом, иқтисодий тараққиёт, ижтимоий некбинлик” мавзуидаги Мактубида стратегик режаларни таклиф қилар экан, “Атом электр станциясини қуриш масаласига оид умуммиллий референдум жорий йилнинг 6 октябрида ўтишини маълум қилди. Бўлажак референдум кенг кўламли умуммиллий мулоқотнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлади. Чин маънода, бу – “Халқ овозини тинглайдиган давлат”га хос сифатдир. Биз шундай қадамлар орқали янги ижтимоий-сиёсий маданиятнинг пойдеворини қалаймиз. Муҳим давлат қарорларини қабул қилишнинг янги намунасини ишлаб чиқамиз”, деди. Референдум – у маълум бир масала бўйича халқнинг бевосита овоз бериши орқали қарор қабул қилиш жараёни. Унинг аҳамияти бир неча сабаблардан иборат:

Биринчидан, референдум халқнинг бевосита бошқарувдаги иштирокининг муҳим қуроли. У фуқароларга ўз фикрларини билдириш имконини беради, демократик тамойилларни жонлантиради. Иккинчидан, референдум орқали қабул қилинадиган қарорлар қонунчилик идораси ёки Ҳукумат томонидан эмас, балки, бевосита халқнинг овози билан қабулланади. Ушбу муҳим масалалар бўйича фуқароларнинг таъсирини орттиради. Учинчидан, референдум давлатда ёки ҳудудда жамоат фикрининг қандай эканлигини равшан кўрсатади. У аҳолининг муҳим масалаларга муносабатини англаш имконини беради. Кўплаб мамлакатларда референдум муҳим ҳуқуқий ёки конституциявий ўзгаришларни қабул қилишнинг зарурий омили ҳисобланади. Ватанимиз Қозоғистон ҳам шундай тартибда иш юритиб келмоқда.

Ушбу муҳим масала муносабати билан республика референдумини Туркистон минтақаси бўйича амалдаги қонун меъёрларига мувофиқ тайёрлаш ва ўтказиш тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Республика референдумига вилоят бўйича жами 6351 комиссия аъзоси жалб қилинган. Жумладан, 1 вилоят (7 аъзо), 17 ҳудудий (119 аъзо) ва 945 участка референдум комиссиялари (6225 аъзо). Вилоятда жами 945та референдум участкаси мавжуд, жумладан, 26та ёпиқ референдум участкаси фаолият юритади. 

Референдумга тайёргарлик давомида янги 5та рефрендум участкаси очилди ва 13та участка чегараларига ўзгаришлар киритилди (Сайрам – 4; Саврон – 2; Сўзоқ – 2; Тўлебий – 3; Ўрдабоши – 2). Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида (газеталар) ва маҳаллий ҳокимликларнинг интернет-манбаларида туман ва шаҳар участкаларида референдум комиссияларининг таркиби ва участка чегаралари бўйича ахборотлар тўлиқ эълон қилинди.

Мамлакатимиздаги муҳим воқеа арафасида референдум комиссияларини III босқичда ўқитиш тадбирлари режаланди. Аввало 20-21 август кунлари Туркистон шаҳрида барча туман/шаҳар ҳудудий референдум комиссияларининг раис, ўринбосар ва котибларига (51 одам) республика референдуми бўйича семинарлар уюштирилди. Иккинчи босқичда, 4-13 сентябрь кунлари вилоят ҳудудий референдум комиссиясининг аъзолари ҳар бир туман, шаҳарда участка рефрендум комиссияларининг раис, ўринбосар ва котибларига (жами қамраб олингани 2835) қонун меъёрлари бўйича семинарлар, кутилмаган вазиятларга оид тренинг дарслари ўтди. Учинчи босқичда, қолган участка рефрендум комиссияларининг аъзоларини ўқитиш сентябрь ойининг сўнггигача режалаштирилган (жами 6351 одам). Бундан ташқари, вилоят бўйича нодавлат ташкилотлар, ОАВ вакиллари ва сиёсий партия аъзолари учун 24-27 сентябрь оралиғида махсус семинарлар ўтказиш кўзланган. Шу кунларда барча туман, шаҳарларда махсус семинарлар ўтмоқда. Унга ҳозирча 4000 (68 фоиз)дан зиёд одам қатнашган. Ўқитиш режага мувофиқ давом эттирилади.

Марказий референдум комиссиясининг кўрсатмасига мувофиқ, вилоят референдум комиссиясининг интернет-манбасида “Референдум – 2024” бўлими ва тегишли тармоқчалари очилди. Шунингдек, сайтда референдумга оид аудио ва видео маълумотлар, медиа-контентга оид ва инфографик ахборотлар муттасил эълон қилинмоқда. Вилоят комиссиясининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали референдумга оид тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Шундай интернет-манбалар ва ижтимоий тармоқдаги иловалар орқали тушунтириш ишлари вилоятдаги барча туман, шаҳарларда амалга оширилмоқда. ҚР Марказий референдум комиссияси тавсия қилган иловага мувофиқ, маҳаллий аҳолини ахборотлаштириш мақсадида 250та баннер ўрнатилди. Шунингдек, маҳаллий ижро органлари ҳисобидан 1316та ахборий материаллар халқ эътиборига ҳавола қилинди.

Сиёсий жараёнга мувофиқ, Туркистон вилоятида бугунги кунгача референдум ўтиши тўғрисида ОАВда 34447та материал эълон қилинди. Чунончи, телеканалларда – 1623, интернет сайтларда – 273, матбуотда – 51, ижтимоий тармоқларда – 32500та материал томошабин ва ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинди. Референдум мавзусини вилоятда 5та маҳаллий телеканал, 29та газета ва 1та радио ёритмоқда, 985 – “Facebook”, 702 – “Instagram” тармоқлари, 301 – “Telegram”, 944 – “WhatsApp” чатлар ва гуруҳлар ишламоқда.

Республика референдуми куни вилоятимизда 427та участкада онлайн хизматни ишга тушириш режаланган. Ҳар бир участкада комиссиянинг икки аъзоси тасдиқланади, уларга фуқароларнинг рўйхатга олинган жойи тўғрисидаги маълумотларни “Электрон Ҳукумат” порталида текшириш имконияти берилади. Барча тегишли ишлар маҳаллий ижро органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бугунги кунда барча туман, шаҳарларда “Ишонч телефонлари”, вилоятда “109-ялпи” Call-марказ фаолият юритади ва туман, шаҳарларда “Ишонч телефонлари” ишга туширилиб, мутасадди ходимлар белгиланди. Шунингдек, вилоят ҳокимлигининг расмий интернет манбаларида “Ўз референдум участкангизни топинг” онлайн-хизмати ишга туширилди. Вилоят ҳудудида 5та телеканалда 121та тармоқда ҚР Марказий Референдум Комиссияси тавсия қилган роликлар кўрсатилмоқда.

Референдумни уюштириш жараёнининг муҳим унсурларидан бири – унда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг рўйхати. Амалдаги қонунчилик меъёрларига мувофиқ, 20 сентябрдан бошлаб фуқаролар ўз маълумотлари тўғрилигини текшириш имкониятига эга бўлади. 

Овоз берувчилар рўйхатини шакллантириш қоидасига мувофиқ, “Сайлов” автоматлаштирилган ахборот тизими билан иш юритилиб, вилоятдаги сайловчилар сони 1180176 фуқарони ташкил қилди. Овоз берувчилар рўйхатини белгилаш юзасидан маҳаллий ижро органлари билан бирлашган ишчи гуруҳи тузилган. Рўйхатни шакллантириш мақсадида ўзаро ахборот алмашинув йўлга қўйилган.

Республика референдумида иштирок этиш имконияти чекланган одамлар учун ҳам шароит яратилган. Вилоят бўйича имконияти чекланган фуқаролар сони – 83385 одам. Жумладан, овоз бериш вақтида алоҳида зарурияти бор фуқаролар сони – 13672 одам. Имконияти чекланган овоз берувчилар орасида 2464 одам ногирон аравачаларидан фойдаланади, кўзи ожизлар – 7418, эшитиш қобилияти бўйича ногиронлиги бор – 3800 фуқаро рўйхатга олинган.

Вилоят бўйича 945та референдум участкаси тўкис “Оммабоп жамият” интерфаол оммабоп харитасига киритилган. Умуман, алоҳида эҳтиёжи бор фуқаролар учун тўсиқсиз шароит яратилган. Туман/шаҳар ҳудудий референдум комиссияларининг 10 сентябрдаги ҳолатига кўра, овоз беришга мўлжалланган биноларнинг кириш қисми 100 фоиз ушлагич ва нишоб йўлаклар билан таъминланган. Барча участкада ҳаракатланиш аъзолари бузилган фуқароларнинг, жумладан, ногиронлик аравачаларидан фойдаланувчиларнинг ҳолати эътиборга олинган ҳолда яширин овоз беришга мўлжалланган кабиналар ва ногиронлар учун махсус бурчаклар ташкил этилган.

Бугунги кунда вилоят комиссияси орқали 32та жамоат бирлашмаси аккредитациядан ўтди, уларнинг барчаси референдум ва сайлов жараёнини кузатиш ҳуқуқига эга.

Хулоса қилиб айтганда, референдум маълум бир масалалар бўйича жамиятдаги фикр қарама-қаршиликларини ҳал этиш воситаси сифатида ҳам хизмат қилади. Демак, овоз беришга бориб, ҳар бир фуқаро мамлакат келажагига ҳиссасини қўшиши керак. Ўз танловингизни амалга оширинг, қадрли муштарий.

Ансар ЎСЕРБАЕВ, Туркистон вилоят ҳудудий референдум комиссиясининг раиси, 2024-09-21, 02:56 383
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.