26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад – тинчлик ва дўстлик сарҳадларини мустаҳкамлаш

Қасим-Жўмарт Тўқаев “Евроосиё маконида барқарор тараққиёт ва хавфсизлик” анжуманида иштирок этди. Президент ўз нутқида мисли кўрилмаган геосиёсий зиддиятлар даврида дипломатия ҳал қилувчи ўрин эгаллашини таъкидлади.

– Геосиёсат ва геоиқтисодиётдаги туб ўзгаришлар, дунёвий иқлим ва демографик муаммолар, пандемиянинг янги таҳдиди, қуролланиш пойгасининг кучайиши, технологик тараққиёт, жумладан, сунъий заковатнинг жорий этилиши шароитида стратегик барқарорлик ва барқарор тараққиёт масалалари барчамиз учун долзарб бўлиб қолди.

Хулоса аниқ – халқаро ҳамжамият амалий мулоқотга янги суръат бағишлаши учун кун тартибига ўзгартириш киритилиши керак. Шу боис, яхлит, ягона Евроосиё хавфсизлиги ғояси кўп қутбли, адолатли ва барқарор дунё тартибини шакллантириш учун асос бўлиши мумкин, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари анжуман иштирокчиларига Қозоғистонда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзларига кўра, сиёсий ислоҳотларнинг энг муҳим янгилиги – Конституцияда Президент ваколатини бир муддат 7 йил билан чекловчи меъёрнинг тасдиқланишидир.

– Бундай меъёр собиқ иттифоқ давлатларининг ҳеч бирида, ҳатто ундан ташқарида ҳам мавжуд эмас. Президентнинг етти йилга бир марта сайланиши унинг сайловолди дастури ва ислоҳотларини амалга ошириш учун етарли, деб ўйлайман. Қолаверса, Президент халқ томонидан сайланган давлат хизматчисидир. Ишончим комилки, мамлакатимизда қонун ва интизом ҳукм суриши керак. Шундагина биз ислоҳотларни амалга ошириш ва Қозоғистон иқтисодиётига сармоя жалб қилиш учун зарур шарт-шароитларни ярата оламиз. Қонун ва интизом Адолатли Қозоғистоннинг асосидир. Ҳар доим ва ҳамма жойда адолатга эҳтиёж бор. Мамлакатимизда ҳам худди шундай. Ислоҳотларни амалга ошириш қанчалик қийин бўлмасин, биз кўзлаган мақсадимизга эриша оламиз. Уни ҳеч ким тўхтата олмайди, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда таълим соҳасининг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, айни пайтда Россияда 60 мингдан ортиқ қозоғистонлик талаба таҳсил олмоқда.

– Бугунги кунда мамлакатимизда Россиянинг нуфузли олий таълим муассасаларининг бўлимлари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Қозоғистонда Москва Давлат халқаро муносабатлар институтининг филиалини очиш режалаштирилмоқда, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Ялпи мажлисда Россия Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский анжуман иштирокчиларига Владимир Путиннинг саломини етказди.

Москва Давлат халқаро муносабатлар институти ректори Анатолий Торкунов таълим муассасасининг 80 йиллиги муносабати билан ушбу тадбирни ташкил этгани учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирди.

– Анжуман мавзусини бекорга танлаганимиз йўқ. Иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасидаги анъанавий кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини иқлим кун тартибининг янги даъватлари, энергия ва транспорт инфратузилмасининг тараққиётидаги жўшқин воқеалар билан уйғунлаштирган ҳолда муҳокама қилдик, – деди Анатолий Торкунов.

Учрашувда Қозоғистон ва Россиянинг таниқли олимлари, дипломатик хизмат фахрийлари, давлат идоралари ва муассасалари раҳбарлари, сиёсатшунослар, ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2024-10-03, 01:52 519
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.