26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент АЭС бўйича референдумда овоз берди

Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича референдум ўтди. 

Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Ўлжас Бектенов ва Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ўз сайлов участкаларида овоз беришди.

Умумхалқ референдумда овоз беришдан сўнг ОАВга мусоҳаба берган Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматнинг ишига юксак баҳо берди.

– Қозоғистон Ҳукумати ҳозирги таркибида 7 ой ишлади. Референдумдан кейин унинг таркиби ўзгаради, деган тахминлар бор. Ҳукумат фаолиятидан кўнглингиз тўлдими? – деб сўради Kazinform мухбири Президентдан.

– Ҳукумат Давлат раҳбари сифатида мен қўйган вазифаларни бенуқсон бажармоқда. Унинг фаолиятини ОАВлар кўрмаётган бўлиши мумкин. Бундай дейишимга сабаб, деярли барча ОАВларни кузатиб бораман, кўп маълумотларга эгаман. Вазирлар ва Ҳукумат раҳбарияти фаолиятидаги камчиликлар менинг кўрсатмаларим билан ўз вақтида бартараф этилмоқда. Бироқ 7 ой – қисқа муддат. Шунга қарамай, Ҳукумат аъзолари ўзларини ижобий томондан кўрсатишмоқда. Асосий вазифа – мамлакатимизда иқтисодий тараққиёт манбаларини топиш, – деб жавоб берди Давлат раҳбари.

Журналистлар АЭС қурадиган пудратчи ташкилот ҳақида савол беришди. 

– Ҳукумат экспертиза билан шуғулланиши ва музокаралар олиб бориши керак. Бироқ, бу масала бўйича менинг шахсий фикрим шуки, Қозоғистонда энг илғор технологияларга эга дунёвий компаниялардан иборат халқаро консорциум ишлаши керак. Аммо буни вақт кўрсатади, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

***

Сеулдаги 390-сонли ва Токиодаги 393-сонли референдум учун сайлов участкалари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7.00да биринчи бўлиб овоз бериш учун очилгани аввал хабар қилинган эди. Қозоғистонлик Камила Маутова ушбу референдумда биринчи бўлиб овоз берди.

Шунингдек, Астана вақти билан соат 4.00да (маҳаллий вақт билан соат 7.00да) Қозоғистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Қозоғистоннинг Шанхайдаги ва Гонконгдаги Қозоғистон бош консулликларида АЭС қуриш бўйича республика референдумини ўтказиш мақсадида овоз бериш участкалари очилди.

59та хорижий давлатда 74та сайлов участкаси ташкил этилди.         

 

Akorda.kz. маълумотлари асосида., 2024-10-08, 01:31 481
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.