26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Этносларнинг тили, маданияти ва анъаналари куни нишонланди

Туркистон шаҳрида қад ростлаган “Дўстлик уйи”да вилоят “Ынтымақ” этномаданият бирлашмасининг ташаббуси билан “Этнослар тили, маданияти ва анъаналари куни” нишонланди.

 Мамлакатимизда барқарорлик, ҳамжиҳатлик ва эл бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида уюштирилган тадбирда вилоят ҚХА аъзолари, вилоят этномаданият бирлашмалари вакиллари, шунингдек, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон, Доғистондан келган меҳмонлар, “Ассамблея ёшлари” бирлашмасининг вилоят вакиллиги аъзолари, Хожа Аҳмад Яссавий номидаги ҲҚТУ талабалари иштирок этди.

Байрам тадбирини вилоят “Ынтымақ” этномаданият бирлашмасининг раисаси Гулбарам Малбаева олиб борди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб этномаданият бирлашмасининг махсус тайёрланган кўргазмаси билан танишишди.

Тантананинг очилиш маросимида сўзга чиққан “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбари ўринбосари Ерназар Баетов, вилоят ҚХА қошидаги Оналар кенгаши раисаси Гулсара Тўққулова, Хожа Аҳмад Яссавий номидаги ХҚТУ ректори ўринбосари Едил Тўлегенов муҳим учрашувнинг аҳамиятига тўхталиб, ижтимоий тотувлик ва барқаролик асосий тамойилимиз бўлиши жоизлигини таъкидлади.

Тинчлик, тотувлик ва эл бирлиги тараннум этилган тадбирда ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар янгради, байрам иштирокчилари йиғиндан ўзгача таассурот билан қайтишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-08, 20:16 801
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.