26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – аҳоли фаровонлиги

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов Жетисай туманига хизмат сафарида Интимақ қишлоғидаги қурилиши якунланган “Кирово” АГТС (автоматлаштирилган газ тақсимлаш станцияси) иншооти билан танишди.

Таубай ата, Қурбан ата, Интимақ аҳоли манзилларини ичимли сув билан таъминлаш тармоғининг янгилаш ишлари, “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида Қурбан ата аҳоли манзилида ўртача таъмирдан ўтказилаётган вилоят аҳамиятига молик КХ-9 автойўлининг таъмирлаш ишлари билан танишди.

Зулпихар Сансизбайули раислигида ўтган мажлисда туман уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасига доир масалалар бўйича мутасадди бошқармаларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳим масалаларни ҳал қилиш йўллари муҳокома қилинди.

5201 одам уй навбатида турган туманнинг 105та аҳоли манзили марказлаштирилган ичимли сув қувурлари билан тўлиқ таъминлансада, 15та аҳоли манзилига ичимли сув жадвал асосида берилмоқда. Мазкур муаммони ҳал қилиш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган 3та иншоотнинг иккитаси якунланиб, биттаси 2025 йилга ўтади.

Аҳоли манзилларидаги янги кўчаларни сифатли электр қуввати билан таъминлаш мақсадида 2та иншоотнинг қурилишига 1,1 млрд. тенге маблағ ажратилиб, 1та иншоот фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, жорий йили йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари соҳасини ривожлантиришга 1,8 млрд. тенге йўналтирилиб, “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида умумий узунлиги 42,1 чақиримни ташкил этадиган 50та кўча ўртача таъмирдан ўтказилмоқда.

Туманда ҳал қилинадиган тегишли масалаларга доир аниқ таклиф ва фикрларни тинглаган вилоят ҳокимининг муовини амалга оширилаётган тадбирларга ижобий баҳо берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-08, 20:19 352
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.