26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Одоб-ахлоқ вакилларининг республика анжумани ўтди

Давлат хизмати ишлари агентлигининг ташаббуси билан Туркистон шаҳрида Одоб-ахлоқ вакилларининг республика анжумани ўтди.

Унда Давлат хизмати ишлари агентлигининг раиси Дархан Жазиқбай, вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, Парламент Сенатининг депутати, Ижтимоий-маданий тараққиёт ва фан қўмитаси раиси Нуртўре Жусип, агентлик қошидаги Жамоат кенгаши раиси Бибигул Ағибаева ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – давлат хизматчиларининг хизмат ахлоқи андазалари ҳамда Одоб-аҳлоқ вакиллари хизматини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш эди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан агентлик раиси Дархан Жазиқбай жорий йилги анжуманнинг Туркистонда ўтказилиши ўзига хос рамзий моҳиятга эга эканлигини таъкидлади. Давлат раҳбари ушбу шаҳарда ўтган Миллий қурултойда “Адолатли Қозоғистонни адолатпарвар фуқаролар барпо этади”, деган эди. Давлат хизматчилари шахсини адолатпарвар фуқаро ғояларига мос равишда тарғиб қилиш Агентликнинг доимий эътиборидаги масала. Раис тадбир доирасида кўтарилган масалаларга эътибор қаратишнинг муҳимлигини таъкидлади.

Агентлик давлат хизмати соҳасида аниқланган камчиликларни ўрганиб, уларнинг сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этиш борасида кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Ўтган йил мобайнида Одоб-ахлоқ бўйича вакиллар давлат хизматчилари ўртасида адолат тамойилларини тарғиб этишга қаратилган 30 мингга яқин маърифий тадбирлар ташкил этишди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республика бўйича давлат органларида 713 нафар Одоб-ахлоқ вакиллари фаолият юритмоқда.

2024-10-12, 02:11 429
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.