26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда Абай ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этишди

Қозоғистон Президенти ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Ашхобод шаҳрида халқимизнинг буюк мутафаккири Абай Қунанбайули ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этди.

Давлат раҳбари тантанали йиғилишдаги нутқида мазкур ёдгорликнинг очилишини туркман қардошларнинг қозоқ халқига алоҳида ҳурмат-эҳтироми ифодаси, деб билишини таъкидлади.

– Абай – жаҳон миқёсидагибуюк шахс. Унинг асарлари бутун инсониятнинг қимматли меросига айланди. Дунёнинг кўплаб шаҳарларида Ҳаким Абай ҳайкали ўрнатилган. Буюк шоир ўз ҳаётини таълим-тарбияга бағишлаган, санъат ва маориф фалсафасини кенг тарғиб қилган. У беқиёс ижоди орқали боқий қадриятларни улуғлади. Одамларни ватанпарварлик, билимдонлик, меҳнатсеварликка даъват этди. Халқни эзгуликка, соғлом фикрлашга чақирди. Ашхободда Абай ҳайкалининг очилиши биродарлигимизни мустаҳкамловчи ноёб ташаббус, – деди Қ. Тўқаев.

Тадбирда Туркманистон зиёлилари, Қозоғистон расмий делегацияси аъзолари иштирок этди.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2024-10-12, 02:33 160
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.