26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яна бир йирик мажмуа

Вилоятда яна бир йирик ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилади. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг сармоядорлар билан навбатдаги учрашувида янги лойиҳа атрофлича муҳокама қилинди. Натижада, вилоят ҳокимлиги ҳамда Qingdao Wanlin Food Со озиқ-овқат компанияси раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шартнома доирасида вилоятнинг индустриявий минтақасида мева-сабзавот базаси барпо этилади. Унда мева-сабзавот қуритадиган, яъни пиёз, саримсоқ билан бирга биологик фаол қўшимчалар ҳамда ем-хашак ишлаб чиқарадиган корхона мажмуасининг қурилиши режаланган. Лойиҳа қиймати 30 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Замонавий мажмуа қурилишининг биринчи босқичида 50 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Янги корхонанинг ишга туширилиши янги иш ўринлари очилиши орқали минтақа аҳолисининг фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди янги лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдириб, сармоядорларга давлат томонидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

 Wanlin Group 1991 йили ташкил топган, компания кексаларни парваришлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқариш каби икки асосий йўналишда фаолият юритади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-24, 02:18 137
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.