26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув тошқинларининг олдини олиш учун

ҚР Бош вазирининг ўринбосари Қ. Бўзумбаев вилоятимизга хизмат сафари чоғида минтақадаги йирик сув омборларига бориб, уларнинг ҳолати билан танишди.

Дастлаб вертолёт ёрдамида «Бўген», «Байдибек ата» ва «Чордара» сув тўғонлари устидан ўтиб, кузатишни давом этди. Сув сатҳи, тарқалиши ва тўлдириш қобилияти билан танишди. Кейин «Кўксарой» сув тақсимлагичига ташриф буюриб, у ердаги ҳолатни кузатди. Вилоят ҳокими Н. Кўшеров ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича масъул раҳбарларнинг тошқиннинг олдини олиш бўйича иш режаларини тинглади.

«Кўксарой»га жами 3 миллиард кубометр сув сиғади. Аммо ҳозирги вақтда техник ҳолат туфайли атиги 1,5 миллиард кубометр сув қабул қилинмоқда. Шунинг учун «Кўксарой» сув тақсимлагичини таъмирлаш учун Сув хўжалиги қўмитаси ҳужжатларни тайёрлади. Бу йил «Ислом тараққиёт банки» ёрдамида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш режалаштирилган. Лойиҳа ишга туширилса, «Кўксарой»да 3 миллиард кубометр сув йиғилиш имкони пайдо бўлади.

Қ. Бўзумбаевга «Бўген», «Байдибек ата» ва «Чордара» сув омборларининг ҳозирги ҳолатига оид маълумотлар ҳам тақдим этилди. 

Бош вазир ўринбосари сув иншоотларига тегишли таклиф ва мулоҳазаларни тинглагач, сув тошқини мавсумига шай туриш кераклигини уқтирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2025-02-07, 21:54 424
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.