26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Ҳукуматга топшириқ берди

Давлат раҳбари Улитау вилоятидаги “Қазақмыс” корпорацияси конида юз берган фожиа муносабати билан меҳнат хавфсизлиги соҳасида қатъий риоя қилиниши лозим бўлган шартларга эътибор қаратди. 

“Тасдиқланган талабларнинг қўпол бузилиши ҳолатлари мавжуд. Иншоотларни саноат хавфсизлиги тизимлари билан жиҳозлаш даражаси жуда паст. Компаниялар меҳнат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга етарли даражада сармоя киритмаяпти. Буларнинг барчаси техноген бахтсиз ҳодисалар, ишчиларнинг ўлими ва жароҳатланишига олиб келади”, дейилади хабарда.

Президент Ҳукуматга хавфли ишлаб чиқариш иншоотларида меҳнат қилаётган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қуйидаги чора-тадбирларни кўришни топширди:

- иншоотларда саноат хавфсизлиги андазаларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида тафтиш ўтказиш;

- ушбу иншоотларда замонавий хавфсизлик тизимини жорий этиш;

- иншоотларни автоматлаштирилган тахминлаш ва хабар бериш тизимини жорий этган ҳолда рақамлаштириш;

- тафтиш натижаларига кўра ер қаъридан фойдаланувчиларнинг иш дастурларига тузатишлар киритиш ва замонавий саноат хавфсизлиги тизимига сармоялар ҳажмини ошириш йўлларини кўриб чиқиш;

- саноат хавфсизлиги соҳасида тафтиш ва назорат дастакларини кучайтириш.

Давлат раҳбарининг мазкур топшириқлари Президент Маъмуриятининг алоҳида назоратида.            

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-02-22, 02:21 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.