26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қонун устуворлиги – адолат тамойили

Президентга мамлакатда қонун устуворлигининг ҳолати ва назорат қилувчи органлар томонидан устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида маълумот берди.

– Прокуратура томонидан Жиноят-процессуал кодексига мос келмайдиган 32000дан ортиқ ноқонуний қарорлар дастлабки тергов босқичида тўхтатилди. 4000 нафар фуқарони жиноят ишига асоссиз жалб этилишининг олди олинди. Бундан ташқари, 1,5 мингдан ортиқ ноқонуний ҳибсга олинган шахслар озод этилди. Бош прокурорнинг саъй-ҳаракатлари билан Олий суд томонидан 150 нафар шахсга нисбатан очилган жиноий ишлар ижобий томонга ўзгартирилди, шу жумладан, 10 нафар шахс тўлиқ оқланди, – деди у. 

Шу билан бирга, 81 минг нафар тадбиркор, 979 минг нафар пенсионер, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ва бошқа фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳада бузилган ҳуқуқлари тиклангани айтилди. 123 минг ишчининг меҳнат ҳуқуқларини бузишнинг олди олинди. Жами 4,5 миллиард тенге алимент қарзи ундирилган.

– Ўтган йили 627 миллиард тенге миқдоридаги давлатга етказилган зарар қайтарилди.

Иқтисодиётга 12 триллион тенгедан ортиқ сармоя жалб этган 800 нафар сармоядорга прокуратура томонидан тегишли ёрдам кўрсатилди. 136 нафар мансабдор шахс “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун доирасида жавобгарликка тортилди.

Президентга қатор шов-шувга сабаб бўлган жиноят ишлари борасидаги терговнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев “Қонун ва интизом” тамойилини амалга оширишни давом эттириш, барча соҳаларда қонунчиликни таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, фирибгарлик ва гиёҳвандликка қарши кураш, жамоат жойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқ-тартибот ва бошқа давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-02-20, 01:42 159
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.