26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туманлар билан алоқалар кучаяди

Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг ахборот-тарғи-бот гуруҳи аъзолари Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида Сариоғоч, Келес туманлари аҳолиси билан учрашув ўтказишди.

Учрашувлар туман ва шаҳарлардаги ўзбек этномаданият бирлашмаларининг фаолияти билан танишиш, маҳаллий муаммоларни биргаликда ҳал этиш, ҳамжиҳатлик ва тотувликни таъминлаш йўналишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида уюштирилди.

Ахборот-тарғибот гуруҳи дастлаб Сариоғоч тумани аҳолиси ҳузурида бўлди. Тадбирни очиб, олиб борган вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов эл бирлиги ва тотувлигини мустаҳкамлашда барча этносларнинг бир ёқадан бош чиқариб, иш юритиши муҳимлигига алоҳида урғу берди.

Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари, Оқсоқоллар кенгаши раиси Зуппархон Чолдонов Давлат раҳбарининг адолатли сиёсати туфайли бугуни кунда мамлакатимизда 130дан зиёд этнос вакиллари ягона чанғароқ остида дориломон ҳаёт кечираётганини таъкидлади, оқсоқоллар, обрўли шахслар ҳамжиҳатлик, бирликни таъминлашда ибрат бўлиши зарурлигини айтди.

Шунингдек, қишлоқ оқсоқоли Раҳмат Холматов ҳам учрашувнинг аҳамиятига тўхталиб, эркин шаклда ўтган мулоқот самарали бўлганини таъкидлади. Маданий тадбирлар, дарсликлар масаласи, мактабга бориб-келиш ва бошқа жиҳатлар муҳокама қилинди.

Абай қишлоғидаги мулоқот чоғида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ижтимоий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Худди шу каби учрашув Мақтаарал ва Жетисай туманларида ҳам давом этди. Жетисай туманидаги А. Жомий номли мактабдаги йиғилишда этнос вакиллари билан бирга маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

“Жамоат тотувлиги” ДКК Жетисай туман бўлими раҳбари Данияр Мирзамуратов олиб борган тадбирда этнослараро ҳамжиҳатлик барқарорлик гарови эканлиги таъкидланди. 

Жетисай ва Мақтаарал туман ЎЭМБ раислари Қодир Бобомуродов ҳамда Ҳасан Собировлар ўз таклифларини илгари суриб, этнослараро ҳамжиҳатликни кучайтириш борасида куч-ғайратларини аямасликларини маълум қилишди.

“Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Райимжон Алибоев, вилоят ЎЭМБ раиси ўринбосарлари Замир Муҳаммаджонов ва Бахтиёр Шомуродовлар учрашувлар эл бирлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишига урғу беришди. Минтақамиздаги сиёсий-ижтимоий ҳаёт,  тинчлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этаётган “Жанубий Қозоғистон”га  фаол обуна бўлишга чақиришди.

Тўлебий туманидаги мажлис “Султонработ” мактабида ўтди. Йиғин туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг раиси Ўсмонали Қодировни хотирлаш билан бошланди. Фаоллар – Ҳурибуви Одилова, Анормат Усмонов, Отабой Раҳимғозиев, Мавлуда Юсупова, Тўлқин Сулаймонов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шоҳбек Ирисматов ёшларга кўпроқ имконият яратиб беришларини сўради.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-02-15, 02:09 225
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.