26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энг яхши жамоатчилик қабулхонаси аниқланди

Жамоатчилик қабулхоналарининг фаолияти партиявий ишнинг энг муҳим йўналишларидан бири. Сайловчилар билан бевосита ишлашга устуворлик бераётган «AMANAT» партияси халқнинг овозига қулоқ солиб, жамият билдирган талабларни ўз вақтида бажарадиган  сиёсий кучга айланди. «AMANAT» – жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини ўрнатадиган, барча фуқароларга тенг имкониятлар яратилишини қўллаб-қувватлайдиган, жамият ва давлат фаровонлиги йўлида фаолият юритадиган фирқа сифатида шаклланиб, янги сиёсий маданиятни қарор топтирмоқда.

Яқинда партиянинг вилоят филиали раиси Алтинсари Умбеталиев раҳбарлигида девон йиғилиши ўтиб, унда «Энг яхши жамоатчилик қабулхонаси» республика танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди. Жумладан, Сайрам туман партия бўлими «Энг яхши жамоатчилик қабулхонаси» деб топилиб, иккинчи ўринга Қазиғурт, учинчи ўринга Ўрдабоши туман фирқа бўлимлари муносиб кўрилди. Шунингдек, саралаш босқичида фаоллик кўрсатган «AMANAT» партиясининг Сариоғоч, Тулкибош, Саврон, Тўлебий туманлари ҳамда Арис, Туркистон шаҳар филиалларига ташаккурнома ва совғалар топширилди. 

– Вилоят партия филиалига қарашли жамоатчилик қабулхоналари орқали 2024 йилда 18 мингга яқин фуқаро мурожаатлари кўриб чиқилди. Рўйхатга олинган ариза ва мурожаатларнинг 64 фоизи  ижобий ҳал этилди. Яъни, 11,5 мингдан ортиқ фуқаронинг талаб ва истаклари қондирилишига ҳиссамизни қўшдик. Шунингдек, ўтган йили 6,5 мингдан зиёд фуқаронинг мурожаатлари бўйича малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Чекка ҳудудларда ташкил этилган тезкор сайёр жамоат қабуллари орқали аҳоли масалаларини вилоят марказига бормасдан, жойида ҳал этиш имкониятига эга бўлмоқда, – деди А. Умбеталиев.

Танлов натижалари фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш сифати, ижобий ҳал қилинган масалалар улуши, «DOCUMENTOLOG» ахборот тизимига маълумотларни киритиш, жамоатчилик қабулхоналари фаолияти, «Ҳуқуқий ёрдам» лойиҳаси доирасидаги хизмат кўрсатиш ва бошқа мезонлар бўйича аниқланди.

Вилоят босқичида ғолиб бўлиб, республика танловига йўлланма олган «AMANAT» партиясининг Сайрам тумани филиали жамоасини табриклаймиз!

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-02-18, 02:29 502
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.