26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чордарадаги 1200 ўринли мактаб қурилиши якунланди

Минтақа раҳбари Н. Кўшеров Чордара туманига хизмат сафари чоғида «Бадастир мактаб» миллий лойиҳаси доирасида қад ростлаган 1200 ўринли таълим даргоҳини оралаб, қурилиш сифатини назорат қилди.  

Ушбу лойиҳа доирасида туманда 2та мактаб барпо этиш режалаштирилган, бугунги кунда 1200 ўринлиси тўлиқ якунланди. Бу ерда 150та иш ўрни яратилади. Замонавий таълим муассасалари муҳандислик инфратузилмаси билан тўлиқ таъминланган. Умумий майдони 4,2 гектар бўлган мактаб қурилишини «Самұрық-Қазына Construction» ҲЖ амалга оширди. Ушбу таълим даргоҳи кутубхона, спорт зали, компьютер синфи ва мажлислар зали билан жиҳозланган.

Вилоят ҳокими мактаб биносида маҳаллий аҳоли билан учрашиб, ўзаро фикр алмашди. Таклифларни тинглаб, минтақани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирди. 

Минтақани электр энергияси билан таъминлаш долзарб муаммо ҳисобланади. Вилоятдаги ягона энергия ишлаб чиқарувчи корхона – «Чордара сув электр станцияси». Бу ерда энергия манбаи ишлаб чиқарилади. Вилояти ҳокими Н. Кўшеров ушбу станция идорасига бориб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-02-18, 02:32 190
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.