26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Этнослараро тотувликни мустаҳкамлаш йўлида

Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида “Этнослараро ҳамжиҳатлик: элнинг тараққиёт майдонидаги аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ўтди.

Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК ҳамда Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ ҳамкорликда уюштирган тадбир юртимиздаги этнослараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли этник гуруҳларнинг маданиятлари ҳамда анъаналарини қадрлашни тарғиб қилиш, ҚХАнинг 30 йиллиги доирасидаги режа лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилди.

Учрашувда виолят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Нурсултан Сейтжанов ҚХАнинг жамиятда этнослараро тотувликни таъминлашдаги аҳамиятига тўхталди.

Олий таълим ректори Жанар Темирбекова сўзга чиқиб, халқаро университетнинг этнослараро ҳамжиҳатлик ва туркийтилли оламни бирлаштиришдаги аҳамиятига урғу берди.

Тадбирда эл тараққиёти майдонидаги этносларнинг аҳамияти, уларнинг иқитисод, таълим ва маданият соҳасидаги салоҳияти ҳамда минтақада “Қонун ва интизом” тамойилини илгари суриш борасида таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди. Бу борада “Жамоат тотувлиги” ДККнинг раҳбари Элмира Жанғазиева, вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси оқсоқоллар кенгашининг раиси Зуппархан Чолдонов, “Дин масалалари тадқиқот маркази” ДКК директори Медет Халиқов, университет профессори Сейдулла Садиқов, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари сўзга чиқиб, фикр алмашишди. Иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, этнослараро тотувликни такомиллаштириш йўлида аниқ таклифларни илгари суришди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-02-07, 22:04 427
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.